Fazliddin Nuriddin


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Diynimizni o'rganamiz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Фазилатда тенгсиз Рамазон

Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикмати олийсига кўра, халойиқни замон ва макон жиҳатидан бир-биридан афзал қилди. Баъзи маконларни бошқаларидан ва баъзи замонларни бошқаларидан фазилатли қилиб қўйди.
Ана шундай замонлардан бири бу – Рамазон. У ойлар ичида энг афзалидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Рамазон ойи шундай ойки, унда Қуръон нозил қилинган. У одамлар учун ҳидоят, ҳидоятнинг баёнлари ва ҳақни ботилдан ажратувчи далилдир» (Бақара сураси, 185-оят).

https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.

Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...

Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...

Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...

Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.

Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.

Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.

Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...

Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилган.
Дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта сир асрорни англайсан, Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани бугун сизларга илиндим:

«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча-мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди... У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди... Касаллик сабаби аниқланди... Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун, текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:

"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.

Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.

Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.

Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..."
- дебди.

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Insonning baxtsizligining 3 belgisi:

1. Ilm nasib qilib, amal nasib etmasligi;
2. Amal nasib qilib, ixlos nasib etmasligi;
3. Solih insonlar bilan birga bo’la turib, ulardan foyda olmasligi.

Husaynxon Yahyo Abdulmajid


https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Бир ҳаким зотдан "Сизни бу оламда энг ҳайратга солган нарса нима?"деб сўрадилар.
У "Мен учун оламда энг ҳайратланарли нарса бу инсон," деб жавоб берди.
"Нега?" дедилар.
"Чунки инсон мол учун соғлигини қурбон қилади. Кейин соғлигини қайтариш учун молини қурбон қилади. Келажаги учун шунчалик қайғурадики, шу сабабли айни вақтидаги роҳатини йўқотади. Ҳеч ҳам ўлмайдигандек яшайди. Лекин ҳеч ҳам яшамагандек ўлади" деб жавоб берди.


https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Даъватнинг услуби

Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки ҳафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди.

Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди.

Имом унинг олдида сукут сақлаб, ҳеч нарса демабди. Иккаласи ҳам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алоҳида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди.

Уй эгаси, алоҳида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди.

Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади...

Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан:
— Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насиҳатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман, — дебди.

https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


☝️ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ

Зайнулобидин Али ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ ўғилларига шундай насиҳат қилдилар:

"Қариндошлик ришталарини узган кишилар билан зинҳор дўстлашмагин. Мен ундай кимсалар Қуръонда уч ўринда лаънатланганларини ўқидим:

1) "Улар... Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (қариндошлик ришталари)ни узадиган кимсалардир. Ана ўшалар ютқазувчилардир".

("Бақара" сураси, 27- оят)

2) "Эҳтимол (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини КЎР қилди".
("Муҳаммад" сураси, 22–23- оятлар)

3) "Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсалар(қариндошлик ришталари)ни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаъант ва уларга ёмон диёр бор".
("Раъд" сураси, 25- оят)

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қариндошлик ришталарини узувчи кимса жаннатга кирмайди…»
(Имом Муслим ривояти)

✅❗️Бу маълумотни бошқа группаларга ҳам тарқатиб юборинглар. Аллоҳ рози бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


#мулоҳаза

"ЎЗБЕКЛАРНИНГ ХАТОСИ..."

Ўтган йили Самарқандаги ҳадис мактабида таътил пайтида мисрлик, ҳанафий мазҳабининг етук уламоларидан бири устозимиз шайх Жамолиддин Ҳошим ҳафизаҳуллоҳ бир маросимга таклиф қилинган эдилар. У ерда суҳбат асносида ёши кексароқ отахон шундай савол бериб қолдилар: “Ҳазрат бизни юртда узоқ вақтдан бери фаолият юритиб, халқимиз билан анча танишибсиз. Биз ўзимизнинг яхши урф-одатларимиз ва ижобий томонларимизни биламиз ва бу ҳақда кўп гапирилади.
Сўрамоқчи бўлганим, халқимизнинг қандай ислоҳ қилиш керак бўлган жиҳатлари ва камчиликлари бор? Сиздан илтимос, шу ҳақида ҳам гапирсангиз, токи биз ўша хатоларимизни тузатсак!”.

Шайх бу саволни эшитиб табассум қилдиларда, бироз ўйланиб, шундай дедилар: “Дарҳақиқат, ўзбек халқи ажойиб, меҳмондўст, кўп фазилатларга эга. Масалан, доим дастурхон атрофида ўтирганда, тураётганда ва бошқа ўринларда ҳам жуда кўп дуо қиладилар. Бу энг гўзал одоблардан саналади, бу каби хислатлар халқингизда бисёр.

Сиз сўраганингиздек, ўзбекларнинг ислоҳ қилиши керак бўлган хатосига келадиган бўлсак, сизлар фарзанд тарбиясида бир жиҳатга эътибор қаратишингиз керак. Одатда тўй ва турли маросимларда ёш болаларни сафингизга қўшмас экансиз. Болалар алоҳида бўлиб, катталарга аралаштирилмас экан. Агар улар катталар ичига кирса, улардан яхши хислатларни, одоб-ахлоқ ва кўпчилик билан муомалани, мулоқотни ўрганади. Ўзини катталардек тутиб, улардек кенг фикрлай бошлайди. Шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратинг ва ёшларни кўпроқ сафингизга қўшилишини таъминланг”.
Бу сўзни эшитиб, ўша даврадаги барча бу камчилик чиндан ҳам мавжуд эканини эътироф этди.

Яқинда бир машҳур психологдан устозимизнинг худди шу айтган гаплари тасдиғини эшитдим. Яъни, унинг айтишича, агар болалар катталарга аралашиб турса, хусусан ўғил бола ёшлигидан отаси билан унинг иш жойига бирга тез-тез бориб турса, ўн беш ёшга етганда, тенгдошларидан фикрлашда ва ахлоқда уч-тўрт йилга ўзиб кетар экан.

Аввалги уламолар, адибларнинг таржимаи-ҳолини ўқисангиз, улар отасининг илмий мажлисларида чой ташиб хизмат қилгани ёки ёшлигидан аҳли илмлар даврасида ўтирганидан илмга муҳаббати пайдо бўлганини, ёшлигида улардан кўп фазилатларни ўрганганини ёзади.

Ҳақиқатда тўй, қариндошлар йиғини ва бошқа маросимларга эътибор берсангиз болалар алоҳида ажратиб қўйилади. Айниқса ҳозир тўйлар ва катта маросимлар тўйхоналарда ўтказила бошланди. Унда болаларни аёлларга қолдириб, катталарга умуман яқинлаштирилмаяпти. Агар ўғил болалар алоҳида қилиб қўйилса, фақат аёллар даврасида юрса, оқибатда ўз доирасида қотиб, одамови бўлиб, катта бўлганда ҳам дунёқараши болалардек тор ва қатъиятсиз бўлиб қолади.

Хуллас, ёшларни тўй-маросимлар, маърифий тадбирларда катталар билан бирга қатнаштириш керак. Имкон қадар, ўсмир қизларни ахлоқли, бошқаларга намуна бўладиган, ибодатли аёллар ичида, ўғил болаларни эса, ўз ишида муваффақиятга эришган, етакчилик қобилиятига эга кишилар ичида бўлишига эътибор қаратиш керак. Улар орасида ўзларига мос хизмат қилиб, кузатиб юрса, одоб ахлоқ ўрганиб, тарбия топишига сабаб бўлади.

https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:

1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.


Отанг вафот этганида уни қабристонга қўйиб, ортга қайтаркансан, билгинки, энг катта ғами сени ўзидан кўра яхшироқ ҳолда кўришни истаган охирги инсонингни дафн этиб келдинг…

https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари…

– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар.

Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар.

Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар.


#Солиҳа_аёл

• Эри вафот этди...
• Унинг кўйлагини ўзига жойнамоз қилиб олди... Савоби доим етиб турсин дея...
• Қандай гўзал муҳаббат... Ҳалол муҳаббат...


#e'tirof
«Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар. Бироқ улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгишади, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтиришади. Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматлар қилишганки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса. «Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми? Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақийдани ўрганиш мумкинми? Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми? Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир… Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Коммунист тузум тарафидан олимлар қатағон, масжиду мадрасалар вайрон қилинди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқ динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз».

Муҳаммад Тақий УСМОНИЙ ИБН ШАЙХ
«Ҳилол» журналининг 2019 йил 2-сонидан

https://t.me/Fazliddin_Nuriddin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Дўстим - орамизга шайтон аралашмасин деб сенга ёлғон гапирдим...»

Қиёматда ”Дўстимсиз Жаннатга кирмайман!” дея оладиган, ҳақиқий дўстингизга юборинг.


#Кун_ҳикмати

Пул топишдан мақсад уни яшаш учун сарфлашдир. Агар умрингни пул топиш учун сарфласанг, иккаласини ҳам (яъни, умрни ҳам, пулни ҳам) зое қилибсан.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​​​​​​​​​

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.


ЛИВАНЛИК НАДИМНИНГ ХАРТАНГДАГИ НАДОМАТИ

Ислом оламининг мунаввар манзилгоҳларидан бири Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мақбарасидир. Бундан чорак аср муқаддам мақбара қайта таъмирланиб, обод масканга айланган. Айни пайтда бу ерда яна реставрация ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Давроннинг бир мақоласида Имом Бухорий мажмуаси билан боғлиқ бир тарихий воқеа баён этилган. Бу воқеа 1956 йилда бўлиб ўтган. Ўша йили Ливаннинг таниқли давлат ва жамоат арбоби, ҳоким ва Парламент аъзоси, машҳур журналист ва ёзувчи Надим ал-Жиср (1897-1980) Совет Иттифоқига ташриф буюради.
Москвага учиб келган Надим ал-Жиср ташриф режаси билан танишар экан, буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиш истагини билдиради. Шўро раҳбарлари аввалига унча рўйхушлик беришмади. Меҳмон ҳам оёқ тираб олади.
У пайтда Ўзбекистонда кўпчилик Бухорийнинг қабри қаерда эканини ҳам билишмасди. Хуллас, марказнинг қатъий кўрсатмаси билан ушбу қабр Самарқанддан тахминан 15 километр узоқликда жойлашган Хартанг қишлоғида эканини аниқлашади. Аммо, мақбара хароб аҳволда эди. Уни қисқа муддат ичида зиёрат қилишга ярайдиган аҳволга келтириш амри маҳол бўлгани учун меҳмонни Самарқандга самолётда эмас, поездда олиб боришга қарор қилинади.
Хартангда тўрт кун давомида ташландиқ мақбарани эпақага келтиришга уринишади. Аммо, барибир мақбарани меҳмонга кўрсатишга арзийдиган аҳволга келтиришнинг иложи бўлмайди. Шу боис меҳмонни куни билан Самарқандда айлантириб, қоронғи тушганда Хартангга олиб келишга қарор қилинади.
Меҳмон минган автомобиль оқшом қоронғисида Xартангга етиб келади. Имомнинг қабрига қадар бир неча юз метр қолганда, ливанлик меҳмон тиз чўкиб, ерни ўпади ва қолган масофани тиззасида юриб ўтади. Қабр қошига етгач, яна бир карра ерни ўпади-да, тонггача тиловат қилиб чиқади. Тонг отгач, ўрнидан туриб, атрофга назар ташлар экан, Надим нима учун уни тунда олиб келишганини англайди ва беихтиёр йиғлаб юборади. Тошкентга келгач, Ўзбекистон раҳбарларига шундай дейди:
-Имом Бухорий хокини менга беринг, мақбара атрофидаги тупроқларигача беринглар, эвазига ўша тупроқнинг оғирлиги қанча бўлса ўшанчалик оғирликда олтин олиб келишга ваъда бераман!..
...Аммо, табиийки, Надим ал-Жисрнинг бу илтимоси рад этилади. Фақат орадан ўн йиллар ўтиб, кўплаб алломалар қатори муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг покиза номлари қайта тикланди.


Imom al-buxoriy maqbarasi va majmuasi.


Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси фойдали ёзмаларидан...

ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...

🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...

Бугунги ҳикмат
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.

©Умму Мустафо таржимаси

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.