Анна Достоевскаянинг "Хотиралар" китобида Фёдор Достоевскийнинг ўша машҳур суратини яралиш тарихи ҳақида ҳам гап бораркан.
...Худди шу қишда машҳур Москва санъат галереясининг эгаси П. М. Третяков эримдан галерея учун ўз портретини чизиш имкониятини беришни сўради. Шу мақсадда Москвадан машҳур рассом В. Г. Перов келди. Ишни бошлашдан олдин Перов бир ҳафта давомида ҳар куни бизникига ташриф буюрди; Фёдор Михайловични хилма-хил образда кўрди, суҳбатлашди, тортишувлар уюштирди ва эримнинг юзидаги энг характерли ифодани, айнан Фёдор Михайлович ўзининг бадиий ўйларига ботган пайтдаги ҳолатини пайқаб олди. Айтиш мумкинки, Перов "Достоевский ижодининг бир лаҳзаси" портретини айнан ўхшатиб чизган. Мен Фёдор Михайловичнинг юзида шундай ифодани кўп бора кўрганман, унинг олдига кирганимда илҳом оғушида бўларди. Шунда биласизки, Фёдор Михайлович ўз хаёллари билан шунчалик бандки, менинг келганимни пайқамайди ҳам...
@mittihaqiqatlar