Нега китоб ўқилмайди?
Кўп эшитамиз: "одамлар китоб ўқимай қўйди!" Лекин ундай фикрда эмасман. Ўқийди! Қачон ўқийди? Қачонки янги маълумот бўлса. Google'дан, ҳар ҳил ижтимоий тармоқдагиданда зўр нарса бўлса. Унинг учун ижодкор камида бир бош юқори бўлиши керак.
Ҳозир замондаги одамларда маълумот танлаш имконияти кенг. Замонавий одам ўзига керакли маълумотни топа олади. Одам қачонки янги фикр, оригинал маълумот бўлса шундагина китобни ўқиши мумкин.
Ғарб адабиёти мавзу кўлами кенг. Бир-биридан қизиқ. Одамларда ҳам танлаб ўқиш имконияти бор.
Демак, ижодкор шахсиятида масала. Унинг билими, дунёқараши, тафаккурида. Бу борада оддий ўқувчидан ўта олмаса ҳозирги адабиётда ўрнини топиши - китобларининг ўқилиши мушкул масала.
Ижодкор доим ўзига савол бериб туриши лозим: "ёзганим одамларга нима беради?"
Ҳар ҳил битикларни, шахсий кечинмаларини бошқаларга тақдим этишда бир нарсани ўйлаш керак: бошқаларнинг ҳам ўз шахсий муаммолари бор! Адабиётнинг бош мақсади, кишиларга эстетик завқ ҳам улашиш. Бу яна бир муҳим жиҳат.
Фикримча, одамларнинг китоб ўқимай қўйишида шу икки омил ҳам бор. Жамият кўпроқ китоб ўқиши учун ижодкорлар кучли билимли, тафаккурли ва зеҳниятли бўлиши лозим.
@JamoliddinSayriddinov