ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида бутун дунёни васвасага солаётган таълимотлар ва ғоялар таъсирида пайдо бўлаётган Ғарб маънавий фожиаси илдизларини чуқур англаган адиблардан бири Томас Манн эди. Ана шундай пайтда Томас Манн чекига адабиётда анъанавийлик ва модернизм мувозанатини сақлаб қолиш масъулияти тушди, у бу вазифани мукаммал даражада адо эта олди. Айнан шуни назарда тутиб Томас Манн ўзини «мувозанат одами» деб аташни яхши кўрарди.
@Jumanazar_Yuldash
@Jumanazar_Yuldash