Машҳур чех ёзувчиси Ярослав Гашек 1883 йили Прагада туғилган. Унинг ижодида ижтимоий сатира асосий ўринни эгаллайди. У ўзидан 1500 дан ортиқ ҳикоя, фельетон ва бошқа асарларни қолдирган.«Қотил суд олдида» (1907), «Шахтадаги фалокат» (1908) ҳажвий асарлари машҳур. Биринчи жаҳон уруши арафасида «Шоввоз аскар Швейк ва бошқа ажойиб воқеалар» (1911) ҳикоялар тўплами унга катта шуҳрат келтиради. Кейин эса Швейк ҳақида бутун бошли роман ёзади ва жаҳон мумтоз сатирик адабиётининг йирик вакилига айланади.
@Jumanazar_Yuldash
@Jumanazar_Yuldash