Таниқли ношир ва олим Жорж Стивенс Шекспир вафотидан юз эллик йил сўнг унинг ҳаёти ҳақида тўплаган маълумотларга таяниб қуйидагича ёзган эди: «Шекспир ҳақида бор билганимиз қуйидагилар бўлди. У Стретфорд шаҳарчасида дунёга келган. Ўша ерда улғайиб, ўн саккиз ёшида қўшни фермер қизига уйланган, фарзандлари бўлган. Сўнгра Лондонга кетган, аввалига актёр, кейин ёзувчи бўлган, қатор поэмалар ва театр учун песалар ёзган. Ва ниҳоят Стретфордга қайтиб, сўнгги васиятини ёзган ва ўша ерда вафот этган»
@Jumanazar_Yuldash
@Jumanazar_Yuldash