Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги бир гуруҳ фуқаролар “Миллий тикланиш” партияси депутати
Кабул Дусов устидан шикоят қилишипти.
Айтишларича, депутат тумандаги “22 авиашаҳарча”даги Махтумқули кўчасида ўзининг офисига (у ўзи бизнесменми ё депутатми) олиб келадиган янги алоҳида йўл очмоқчи бўлган. Яъни, мазкур ҳудуддаги 30 сонли кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги офисига кириш учун болалар майдончасини бузиб йўл очишни ният қилиптилар. Бунга албатта шу ерда яшайдиганлар норози (лекин уларни фикри билан биров ҳисоблашармиди). Мутассаддилар албатта томошабин, фуқароларнинг мурожаатларига елка қисиб ёки сукут билан жавоб беришади.
--------------------------------------
Саҳифасига кирсанг ўзини қаҳрамон, ҳимоячи қилиб кўрсатади, аслида мана шунақа ичи пўк одам эканку. Кабул Дусов олдинроқ “сиёсатга аёлларни яқинлаштириб бўлмайди” деб уларни ҳам жисмоний, ҳам ақлий салоҳияти жиҳатидан камситадиган гаплари билан “калла қўйган” думбул депутат эди. Танзила Норбоева Сенат раиси этиб тайинланганлари “шоҳ ва мот” юриши бўлганди. Кабул Дусовга: Ўзинг кимсам?! Халқ билан бунақа оҳангда гаплашишга нима ҳаққинг бор?! Депутат бўлиб олиб, энди босар-тусарингни билмай қолдингми?
P.S.// Ўзи бу “тикланиш”чилар оддий одамларни вўшим менсимайдиган депутатлар тўдаси шекили-а? Биттаси сайловда номзодини қўймоқчи бўлганларни “цирк масҳарабозлари”, “эшшак миниб юрадиган” деса, бошқаси ўзига алоҳида йўл қилдирса шуларми халқ номидан, халқ манфаати йўлида хизмат қиламан деяётган шарлатанлар? Ким ўзи булар? Мана шулармасми оёғи ердан узилган ва ғўддайганлар? Қўйиб берсанг булар алоҳида “сопровождения”, шлагбаум ва “телех”ларам қиволишади. Понтовшики