Азиз туманимиз аҳли, қишлоқ ҳўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилаётган қадрли юртдошлар!
Аввало барчангизни қутлуғ айём –Қишлоқ ҳўжалиги ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Барчага маълумки, қишлок ҳўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган, шу билан бирга энг масъулиятли ҳамда меҳнати оғир бўлган касблардан бири ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбирлари билан айтганда: «Шундай улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторларни, ўз ишининг ҳақиқий устаси булган механизатор ва агрономларни ,жонкуяр олим ва мутахасисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир» десак айни ҳақиқатдир. Бунинг исботи сифатида воҳамизда ҳар қандай глобал иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар оқибатида қишлок хўжалигида ҳар йили илгари кўрилмаган янгидан янги синовлар ва қийинчиликлар пайдо бўлаяпти . Бирок, кўпни кўрган, доим ер билан тиллашиб яшайдиган деҳқон ва фермерларимиз ана шундай шароитларда ҳам омилкорлик билан мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлишмоқда.
Халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашмоқда.
Шу ўринда туманимиз деҳқонлари томонидан етиштирилаётган тарвузларни бутун жаҳон танаввул қилаётганини алоҳида фахр билан айтиб ўтишни жоиз деб билдим.
Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!
Сизларни яна бир бор ушбу файзли байрам билан чин қалбимдан табриклаб, эзгу тилакларимини изҳор этаман.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз қишлоқ хўжалиги ходимлари!
Кўкдала тумани ҳокими Х.А.Джураев