Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари неча кунга таътилга чиқишади?
#Савол
Мен ММТБ да кадр бўлиб ишлайман. Хабарингиз бор мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларнинг меҳнат таътили кунлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгилаб берилди. Аммо у ҳужжатда мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари тилга олинмаган экан. Шунда уларга неча кун таътил берсак тўғри бўлади? Авваллари уларга 36 иш куни бўйича таътил берардик.
#Жавоб
Маълумки, Меҳнат кодексининг 501-моддасида педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши айтилган.
ММТБ ходимлари пеадагог ходимлар тоифасига кирмаслигини асос қилиб келтирган ҳолда, уларнинг таътил кунлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган ҳужжатда қайд этилмаган бўлиши мумкин.
Шу сабабли биз бу вазиятда тўғридан-тўғри Меҳнат кодекси нормаларига юзланамиз. Меҳнат кодексининг 217-моддасига кўра, ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
❕Бу билан ММТБ ходимларига фақат 21 календар кун таътил берилади деган нотўғри ҳаёлга бормаслик керак.
Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 218-моддасида қайд этилган.
МКнинг 219-моддасида эса жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга ҳар йилги қўшимча таътиллар белгиланиши мумкинлиги айтилган.
Бунда ММТБнинг жамоа шартномасида ходимларга неча кун қўшимча таътиллар белгиланган бўлса, ана шу муддат бўйича таътил берсак бўлади. Агар жамоа шартномасида бундай тартиб белгиланмаган бўлса, унда аввалги эски тартиб бўйича таътил берилиши лозим.
Шуни ҳам ёддан чиқармаслик лозимки, Меҳнат кодексининг 8-моддасига кўра, ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан ёмонлаштирмаслиги керак.
Ҳеч бир ички ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас.
❕Эслатма: Айрим тоифа ходимларга йиллик узайтирилган таътиллар берилиши ҳам мумкин.
Бу вазиятда Меҳнат кодексининг 220-моддасини ҳам унутмаслигимиз лозим. Сабаби, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили бериш ҳам мумкин.
Меҳнат кодексининг 401-моддаси билан эса ўн икки ёшга тўлмаган болаларнинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) бериладиган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши ҳам мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жамоа шартномасида агар ходимга 36 календар кун меҳнат таътили берилиши назарда тутилган бўлса, ходимни шу муддат бўйича таътилга чиқарсак бўлади.
T.me/Live_commenti