MARKAZ16


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


O'zbekiston Milliy matbuot markazining rasmiy kanali Murojaat uchun: https://t.me/markazMMM16

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Мамлакатимиздаги барча мактабларда  III чорак бошланди

Бугун, 23-январ куни республиканинг барча умумтаълим мактабларида ўқиш жараёнлари бошланди.

Синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган мактабларда ўқув жараёнлари вақтинча масофавий шаклда бошланди.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни дамда 10104 та мактабдан 9387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда, 717 тасида масофавий шаклда олиб борилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар, коммунал хизмати ташкилотлари билан биргаликда таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш юзасидан барча зарур чораларни кўриб, босқичма-босқич масофавий таълим шаклида бўлган мактабларни ҳам анъанавий шаклга ўтказиш чоралари кўрилади.

Обуна бўлинг 👉 @Markaz16uz


Ўзбекистонда сифатсиз бензин сотган ва нархни асоссиз оширган қатор АЁҚШларга бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди

Республика бўйича 109 та хусусий АЁҚШларда қоидабузарликка йўл қўйилгани аниқланган, айни пайтда ушбу ҳолатларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Обуна бўлинг 👉 @Markaz16uz


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этади.                                     

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида конки ва чаналарда учишмоқда. Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлса-да, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республикамиз ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.

Обуна бўлинг 👉 @Markaz16uz


Onix автомобилининг нархлари ошди

UzAuto Motors Onix автомобилининг янги нархларини эълон қилди. Унга кўра, Onix Premier 1 Turbo AT нархи 207 347 000 сўм, Onix Premier 2 Turbo AT 214 748 000 cўмдан сотилмоқда

Обуна бўлинг 👉 @Markaz16uz


📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда  Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

—  Россия – 3,1 млрд.

— Хитой – 2,5 млрд.

—  Туркия – 1,5 млрд.

—  Қозоғистон – 1,4 млрд.

—  Қирғиз Р. – 979 млн.

—  Афғонистон – 751 млн.

—  Тожикистон – 520 млн.

—  Канада – 226 млн.

—  Туркманистон – 195 млн.

—  Эрон – 140 млн. АҚШ доллари
Обуна бўлинг 👉 @Markaz16uz


Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда учинчи ўринга кўтарилди

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 23-январ куни дунёда учинчи ўринга чиқди.

АҚШнинг Ҳаво сифати индекси платформаси рейтингига кўра, пойтахтдаги ПМ2.5 чанг зарралари ЖССТ ҳаво сифати бўйича йиллик йўриқнома қийматидан 26,2 бараварга ошди. 

Бундан пайтда ниқоб тақиш, деразаларни ёпиш ва ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш таcсия этилади.

Мутахассислар 151 бирликдан 200 бирликкача бўлган ҳаво сифатини саломатлик учун зарарли деган хулоса берган. Агар бу кўрсаткич 201 дан 300 гача бўлса, жуда зарарли, 300 бирликдан ошганда эса хавфли нуқтага етади. Обуна бўлинг👉 @Markaz16uz


❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги тегишли қарорига асосан жорий йил 1 январдан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилди.

📝 Эндиликда бола туғилиши билан тиббиёт муассасаси чақалоқ ва унинг ота-онаси ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ҳамда автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.

📤ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади. Тиббиёт муассасалари ушбу маълумотномани боланинг ота-онасига тақдим этади.

🗓 Янги тартиб 2023 йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этилиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати. Обуна бўлинг
@markaz16uz


Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-декабрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
Хитой – 6,4 млрд.
Россия – 6,2 млрд.
Қозоғистон – 3,2 млрд.
Корея – 2,3 млрд.
Туркия – 1,7 млрд.
Германия – 1,1 млрд.
Туркманистон – 732 млн.
Ҳиндистон – 655 млн.
Бразилия – 553 млн.
Беларус Р. – 410 млн. АҚШ доллари
Бразилия – 553 млн.
Беларус Р. – 410 млн. АҚШ доллари Обуна бўлинг👉 @markaz16uz


Тошкент шаҳридаги 335 та мактабдан 278 тасида дарслар анъанавий тарзда, 57 тасида онлайн бошланади

Дарслар онлайн бошланадиган мактаблар:

Бектемир туманидаги 345-, 346-, 347-, 348-мактаб,
Миробод туманидаги 83-, 94-мактаб,
Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209- мактаб,
Олмазор туманидаги 1-, 28-мактаб,
Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-, 352-мактаб,
Учтепа туманидаги 199-, 251-мактаб,
Чилонзор туманидаги 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-мактаблар, 4-махсус мактаб-интернати,
Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-,141-, 167, 169-, 180-, 186-мактаб,
Юнусобод туманидаги 87-, 259-мактаб,
Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-, 334-мактаб,
Яшнобод туманидаги 145-мактаб, 77- ихтисослаштирилган мактаб-интернати. Обуна бўлинг @markaz16uz


Эй дўст!
Муҳаббатнинг жодулари доғулидир,
Лутфу карам, макрлари оғулидир.
Лекин мени ўлдирса ҳам ўлдирсин ул,
Гарчи ўлим йўли доим қайғулидир. 👇каналга уланиш:
@MARKAZ16Uz


Ўзимизнинг машиналар нархи 15-20 фоиз атрофида кўтарилди.


👇каналга уланиш:
@MARKAZ16Uz


КОРОНАВИРУС: ЭНГСЎНГГИ ХАБАРЛАР

9 март ҳолатига бутун дунё бўйича
-109 974 нафар инсон "COVID-19" (коронавирус)ни юқтиргани тасдиқланди.
-3 828 нафар инсонлар ушбу вирус сабаб вафот этди.
-61 867 (+2052) нафар инсонлар тузалди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалган мамлакатлар сони 101 тага етганини эълон қилди.
Коронавирусдан вафот этиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткич Италияда - касалланганларнинг 5 фоизи вафот этмоқда. АҚШда 4 фоиз, Хитойда 3,83 фоиз ва Эронда 3 фоиз беморлар вафот этишган. Энг паст кўрсаткич эса Жанубий Кореяда, у ерда 0,68 фоиз беморлар вафот этган.
Хитойдан кейин энг кўп ўлим ҳоллари Италияда қайд этилган – 233 та. Бу мамлакатнинг 16 миллион аҳоли яшовчи шимолий қисмида карантин эълон қилинди. Бу дегани, Италия иқтисодиётини тебратувчи Ломбардия региони ва унинг маркази Миланда кучли чекловлар жорий этилган ва 3-апрелгача давом этади. Европада вирус ўчоғи бўлиб қолаётган Италияда касалланганлар сони 6000 га яқинлашмоқда.
Мамлакат бўйлаб музей, театр, кинотеатр, тунги клуб ва бошқа дам олиш масканлари ёпилади. Нафақадаги шикофорлардан хизматга қайтиб, касалларни даволашда кўмаклашиш сўралмоқда.
Эпидемик вазият ўта оғир мамлакатлардан бири Эронда ўлганлар 194, касалланганлар 6655 нафарни ташкил этмоқда. Улар орасида парламентнинг 20 дан ошиқ аъзолари ва юқори лавозимдаги расмийлар ҳам бор. 24 соатда 49 киши вафот этган.
Жанубий Кореяда эса касалланганлар 7300 дан ошган.
Хитойнинг Гуанжоу вилоятида CОВИД-19 беморларини карантинда сақлаш учун ишлатилаётган меҳмонхона қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлган.
29 февралда атиги битта бемор қайд этилган Америка Қўшма Штатларда ҳозирда уларнинг сони 400 дан ошди, 19 киши оламдан ўтган. Илк касаллик ҳолатлари Вашингтон штатидаги қариялар уйида топилган эди.
Куни-кеча Вермонт, Миссури, Виржиния ва Вашингтонда ҳам CОВИД-19 илк бор қайд этилди. Сан-Франсиско соҳилларида 3500 йўловчини олиб кетаётган круиз кемасида ҳам 21 кишида вирус аниқланган.
Президент Доналд Трамп йўловчиларни кемада ушлаб турган маъқул дейишига қарамасдан, уларни 9 март куни тушириб, карантинга олишга қарор қилинган.

https://t.me/MARKAZ16Uz




O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi dan repost
БИЛДИРИШ

Бугун – 2020 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди. Уюшма жамоаси номидан у кишининг оиласи ва яқинларига таъзия билдирамиз. Жаноза ҳақида хабар берамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi


Сиёсатшунослар янги Ўзбекистонда раҳбар кадрлар танлаш сиёсатини юқори баҳоламоқда

Хотин-қизларни мукофотлаш оналарни эъзозлаш демакдир. Оналарни эъзозлаш эса келгуси авлодни ўйлаб қилинган оқилона қарор ҳисобланади.

Ҳар йили Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёлларга давлат мукофотлари топширилади. Бу гал мен ҳам ана шу бахтли аёллар сафидаман. Давлатимиз раҳбари нафақат зиёлилар балки, оддий уй бекаларини ҳам юксак мукофотларга муносиб кўрмоқда. Ҳатто уларга ишонч билдириб, раҳбарлик лавозимларига тавсия этмоқда.

Сиёсатшунослар янги Ўзбекистонда раҳбар кадрлар танлаш сиёсатини юқори баҳоламоқда. Илгари раҳбарлик лавозимларига кимнингдир таниши, қариндоши қўйилган бўлиши мумкин, бироқ бугун ёш бўлса-да билимли, Ватанига садоқатли, энг муҳими муносиб кадрлар тайинланмоқда. Бунда аёлларнинг раҳбар лавозимларига муносиб кўрилишини алоҳида эътироф этиш керак. Хорижий сафарларга борганимизда кўп давлатларда айниқса, Скандинавия мамлакатларида аёлларга биринчи раҳбарлик лавозими берилганига гувоҳ бўлар эдик. Қувонарлиси, бу ҳолат бизда ҳам амалиётга киритилмоқда.

Мамлакатимизда барча соҳаларда хотин-қизларнинг фаоллашаётганини ўтган сайловлардан ҳам билишимиз мумкин. Қонунчилик палатасига сайланган 150 депутатнинг 32 фоизини, Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Бу дунё мамлакатлари ичида миллий парламентда аёллар сони бўйича Ўзбекистон юқори ўринларда турибди, дегани. Бугун Ўзбекистон миллий парламентида аёллар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал 128-ўринни эгаллаб турган эдик. Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳокимлар лавозимига ҳам аёллар тайинланмоқда.

Нигора УМАРОВА,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири,
“Дўстлик” ордени соҳиби
👇каналга уланиш:
@MARKAZ16Uz




Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди?..

Бизда онг ўзгариши жуда қийин кечяпти. Раҳбарларимизда мустақил ҳаракат кам. Тепадан айтилсагина, “хўп” деб, пионерлардек ёппа сафарбарликка ўтамиз. Бўлмаса, ёпиғлиқ қозон ёпиғлиғича тураверади.

Президент ҳам шу ҳақда жуда кўп гапирди. Буни кўплаб мисоллар билан исботлаш мумкин. Масалан, Президент улуғ жадидчи бобомиз Абдулла Қодирий уй-музейини барпо этди (Ҳолбуки, шаҳар мутасаддилари адибдан хотира қолган уйни бузмоқчи бўлишганди). Халқ ҳам зиёлилар ҳам бундан хурсанд бўлди.

Очиғини айтганда, фарзандларимизни миллий руҳда тарбиялашда бундай ишларнинг қиймати беқиёс. Мен шу иш бошланганда хурсанд бўлгандимки, энди Андижонда Чўлпоннинг, Бухорода Фитрат бобомизнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича катта ишлар қилинади, деб. Лекин жим-жит. На Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, на Маънавият ва маърифат маркази... Минг афсуски, улар мутлақо тескари радиусда фикрлашаркан.

Бугун ҳурматли сенатор шоирларимиз (айни пайтда шу масалага масъул бўлганлар) жойларда турли тадбирлар уюштириб, “Ахборот-24”да кўрсатиш, баҳор ва сиёсий мотивлардаги чучмал шеърларга клип ишлаб экранларни тўлдириш билан овора...

Муҳтарам устозлар, шу Ватан ва халқ учун ширин жонидан кечган боболаримиз олдидаги фарзандлик қарзимиздан қутилишниям ўйлайлик. Улар тириклигида “халқ душмани” деган сиёсий айбдан бошқа ҳеч нарса олмаган. Ҳақиқий миллат ва Ватан фарзанди бўлса-да, уларда халқ шоири деган унвон бўлмаган...

Кечагача уларнинг номини матбуот саҳифаларидан ўчириш, жадид сўзини муқобилига айлантириш билан шуғулландик. Шу топшириқларни берган одамлар бугун ҳам ишлаяпти, Қодирийнинг ҳайкали пойида унинг “гўзал прозаси” ҳақида лутф қилаяпти...

Майли, ҳозир ўпка-гинанинг мавридимас. Қолаверса, асосий гапдан чалғияпмиз. Асосий масала шулки, энди Бухоро ва Андижондаям худди пойтахтдаги Абдулла Қодирий мажмуасидек гўзал бир маданий-маънавий ансамбль ташкил қилишни яна Президент айтмагунча кутиб ўтирамизми?!

👇каналга уланиш:
@MARKAZ16Uz




Шавкат Мирзиёев:

Қабул қилинаётган қонунларимиз адолатли бўлиши керак. Қабул қилинаётган қонунларимиз халқчил бўлиши керак. Ҳар бир қабул қилган қонунимиз, маҳаллий кенгашидаги қарорларимиз одамларга манфаат етказиши керак. Агар шу манфаатга етказа олсак, адолат мезони ҳамда мени қийнаётган энг катта масала - ижро органига жамоатчилик, депутатлар назорати кучаяди.

Мана, яқинда, Қашқадарёда... Қанча-қанча гапирамиз, кечагидек яшаб бўлмайди, деб. "Ҳозирги шароитга ўрганинглар яшашни, одамлар билан гаплашинглар, тўғри мулоқот қилинглар", десак ҳам яна эскича иш услуби қўлланиляпти. Бизга ярашмайдиган сўзлар билан маҳалла раисларига, фермерларга қилган муносабатини эшитиб, дарров уни ўша куниёқ ишдан олиб ташладим. Ким бўлишидан қатъии назар ҳозирги шароитга муносиб бўлмайдими, халқимизни "Сиз" деб ҳаракат қилмайдими, ўзини тўғрилигини, ўзини меҳнати билан, ақли билан, билими билан, ширин, адолатли сўзи билан инонтиролса, мен билан ҳамнафас бўлади.

👇каналга уланиш:
@MARKAZ16Uz



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

190

obunachilar
Kanal statistikasi