ЧИН ЮРТИ ШИФОКОРЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗДА
Аввал хабар қилганимиздек, коронавирус инфекциясига қарши курашиб, катта тажриба тўплаган хитойлик шифокорлар мамлакатимизда бўлиб туришибди. Бугун эрталаб улар қўшни Андижон вилоятига сафарларини якунлаб, Наманганга келишди. Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича иш олиб бораётган марказий штаб вакиллари кутиб олишди.
Хитойлик шифокорлар гуруҳи дастлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкилланган видеоконференцияда иштирок этдилар. Тадбир олдидан бўлиб ўтган мулоқот чоғида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилшод Ҳошимов Намангандаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Карантин тадбирларининг кўлами, коронавирусга чалинган беморларни соғайтириш бўйича амалга оширалаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 43 нафар беморнинг тўлиқ соғайганлиги мамнуният билан қайд этилди.
Бошқармадаги ахборот-коммуникация технологиялари тармоқлари шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасалари билан боғланган эди. Шу тариқа онлайн тарздаги видеомаслаҳатлашув бошланди. Норин тумани , Наманган тумани, Чуст тумани тиббиёт бирлашмаларидан, вилоят болалар кўп тамоқли тиббиёт маркази ва бошқа муассасалардан тушган саволларга хитойлик мутахассислар батафсил жавоб қайтаришди.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида олиб борилаётган даволаш ишлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Шифохонадаги мутахасисилар савол-жавоблар чоғида касалликни самарали бартараф этиш юзасидан фикрлашиб олдилар.
Видеомастлаҳатлашув чоғида чин юрти вакиллари Хитойда эпидемия даврида кўрилган чоралар, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш борасидаги тадқиқотлар ҳавида айтиб, коранавирус инфекцияси тарқлишининг олдини олиш, айниқса тиббиёт ходимларини ишончли ҳимоялаш бўича нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги хусусида тавсиялар бердилар.
- Биз Ўзбекистоннинг жуда кўп жойларида бўлдик. Корнавирус инфексиясига қарши таъсирчан чоралар кўрилган. Кўчалар бўм-бўш. Демак, давлат томонидан кўрилаётган чораларни аҳоли қўллаб- қувватлаяпти. Ҳукумат билан халқ ўртасидаги алоқа жуда яхши ўрнатилган. Ҳозирги шароитда биринчи қиладиган ишимиз профилактикани яхши йўлга қўйиш. Вакцина топилмаган бўлса ҳам касаллик тарқалишини шу йўл билан жиловлаш мумкин. Яқин орада осойишта ҳаётга қайтилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки,Ўзбекистон ва Хитой азалдан ҳамкор. Шунинг учун ҳам мамлакатингизга беғараз ёрдамга келдик. Тавсия ва маслаҳатларимиз билан короновирус инфекцияси хавфини камайтиришга кўмак берамиз. Дўстлигимиз абадий бўлсин,-дейди доктор Ванг Ван Чун.
Хитойлик шифокорлар куннинг иккинчи ярмида Поп туманида барпо этилаётган карантин-кузатув пункти ва 160 ўринли шифохона қурилиши билан танишадилар.
Абдулла ҒОЗИЕВ.