АЁЛ РАШКИ
Одатда аёллар эрларини бошқа аёлларидан рашк қилишади. Шундай ҳолатга тушиб қолсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашинг, ҳаммаси боягидай изига тушиб кетади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ахлоқларига далолат қилувчи ажойиб ҳадислардан бири:
Саҳиҳи Бухорий (7/36)да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг олдида эдилар. Мўминлар оналари (пайғамбар аёллари)дан яна бири бир лаган (товоқ)да овқат жўнатди. Уй соҳибаси хизматчи қўлидаги лаганни урди. Лаган ерга тушиб синиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаган бўлакларини териб олиб, кейин овқатни тўплаб йиғиштира бошладиларда: "Онангизнинг рашки келди" дедилар. Хизматчини тўхтаб туришга буюриб, уй соҳибасининг бутун лаганини олиб келтириб, уни таом жўнатган аёлига жўнатдилар, синиқ лаганни синдирган аёли уйида қолдирдилар".
Аёлимиз жаҳл қилганда қай биримиз шундай муомала қила оламиз? Пайғамбар қолдириб кетган энг асосий суннатлардан бири - у зотнинг олий ахлоқларидир. Суннатга эргашиш ҳақида сўзланганда ушбу каби гўзал хулқларга эргашишга бирламчи эътиборни қаратиш керак. Аллоҳ таоло барчамизни пайғамбар алайҳиссаломнинг барча суннатларига, хусусан, етук ахлоқларига эргашувчи умматлардан қилсин.
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун
👇👇👇
@Misriyyah_online_madrasasi