Муҳаммад Шахзод


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Shunchaki shaxsiy kanal!
@Shaxzod_Xalilov
@Mr_Shaxzod

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Пулга хонадон сотиб олишингиз мумкин, уй(оила) эмас.
Пулга соат сотиб олишингиз мумкин, вақт эмас.
Пулга ётоқ сотиб олишингиз мумкин, уйқу эмас.
Пулга таом сотиб олишингиз мумкин, иштаҳа эмас.
Пулга доктор сотиб олишингиз мумкин, соғлиқ эмас.
Пулга суғурта сотиб олишингиз мумкин, хавфсизлик эмас.

Бизнинг муаммомиз ҳам шунда аслида. Пулга энг қадрли нарсаларни сотиб олиб бўлмайди.


— Қуръон ўқиётганингизда ўйлаб кўринг: Сизнинг оғзингиздан чиқаётган калималар, севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам оғизларидан худди шундай чиққан.
— Буни ўйлаш инсонга сурур бағишлайди. 🕋📖


Zo'r chegirma qilishibdi, dunyo qarashini o'zgarishini xohlagan, ibratli hikoyalarni o'qishni yoqtiradiganlar uchun ajoyib kitoblar!




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Go'zal she'r...
Shayx Husayn Buxoriy


#Алҳамдулиллаҳ_дегин

— Кўзи ожиз инсон «Ёруғ дунёни бир кўрсам» дейди.
— Кар одам «Қани энди товушларни эшитсам» дейди.
— Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди.
— Соқов одам эса гапиришга зор.
— Сен эса ҳам кўрасан, ҳам эшитасан, ҳам юрасан, ҳам гапирасан.
— Шундай экан, «Алҳамдулиллаҳ!» дегин


Қодир Аллохнинг иродаси билан, сиз ҳозир бошдан кечираётган барча қийинчиликларни, ҳатто сизга бошқача кўринса ҳам, албатта енгасиз.


🇮🇷 Вафот этган Эрон президенти Раисий ва унинг онасини уйида онаси билан тушган сўнгги суратларидан бири

Оддийгина соддагина уй, хашаматларсиз....


Ким кўзини номаҳрамларга аланглатараверса, Аллоҳдан тўсиб қўйилади. Шундан кейин намоз ўқиса, уни ҳаловати ҳис қилмай қўяди. Қуръон тиловат қилса, маъносини англамайди... Мижози ва аъзолари изтиробда бўлади.

© Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий


Mol-dunyo uch darajadan iborat.

Birinchi daraja — еyish, ichish, kiyinish va turarjoy qilishda zururat miqdori.

Ikkinchi daraja — zarurat miqdoridan ortiq bo'lsa, bu pardoz va ziynatdir.

Uchinchi daraja — ehtiyoj miqdoridan ko'p bo'lsa, bu haddan ziyod bеzanish dеmakdir. Bеzanishning chеgarasi bo'lmaydi. Zarurat miqdoricha pardoz qilgan kishi najot topadi. Agar kishi bеzanishda mе'yordan oshib kеtsa va bu ish o'zini ulug' ko'rsatish darajasiga borsa, uning azobi qattiq bo'ladi.

📖 Qalbning davosi
© Imom Abu Homid G'azzoliy


"Ishlarim ko'p vaqt uyga borganimda Fotimaning yuziga qarashim bilan butun dardlarimni unutaman".

© Ali roziyallohu anhu


Бувим раҳматли бомдод намозига уйғотаётганларида доим: “Ҳой, намозга туринглар! Жаннатда биронтамиз камайиб қолишимизни истамайман”, дердилар.

Айман Ёғий


• Ҳамма нарса сен истагандек бўлаётган бўлса, бахтлисан. Агар сен истагандек бўлмаётган бўлса, бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлаяпти.

©️ Маҳбубий


• Сен осонликча содир эта бошлаган гуноҳ, сенинг энг катта гуноҳингдир.

©️ Алий розияллоҳу анҳу


Oltin ila mezonda bir xil bo'lsa agar zang,
Og'irligi bir xil bo'lsa ham, qiymati bir bo'lolmas.

📖 LOL - Fotih Duman
© Shayxulislom Kamolposhshozoda


Етар энди, бу чарх қўлидан жумла инсон йиғлади,
Шамолнинг шиддатидан барча яксон йиғлади.

Лола каби қоп-қора ёнди жигарим бу гуссадан,
Наргиснинг багри куйди, гулу райҳон йиғлади.

Шунча йил султон бўлди, келиб кўр аҳволини,
Ечдилар турли либосин, тани яланғоч йиғлади.

Ҳақ таолонинг ҳабибидир ул Муҳаммад Мустафо,
У ҳам хотиржам бўлмади, умматим деб йиғлади.

Анбиёлар, авлиёлар келдилар дунёга азиз,
Ҳеч бири топмади роҳат, барча яксон йиғлади.

Шамсиё, кулмоқчимисан бу фано дунёда сен?
Кимки бунга майл айлади, ёш эмас, қон йиғлади.

📖 ЛОЛ - Фотиҳ Думан
© Шамсиддин Сивасий


Жисм фоний, жон ўлмас,
Кунлар қайта кун бўлмас,
Ўлса, фақат тан ўлгай,
Жон аталган гул сўлмас.

© Юнус Эмро


Балки сен Аллоҳдан гул япроғини истаётгандирсан, аслида Аллоҳ сен учун гулзорларни тайёрлаб қўйгандир.

📖 Излаш
© Мехмет Йилдиз


Чумчуқнинг овчига ўгити

Бир овчи чумчуққа тузоқ қўйди. Бир чумчуқни тутди. Овланган чумчуқ тилга кириб дедики:

- Эй овчи! Сен шу вақтгача қўйлар, сигирлар единг. Улар билан тўймадинг. Энди менинг арзимас гўштимга тўясанми? Мени қўйиб юбор, эвазига сенга фойдали учта ўгит айтаман... Бу ўгитлардан бирини қўлингда, қолганини эса дарахтда сўйлайман.

Овчи: "Яхши", деди. Чумчуқ илк маслаҳатни берди: Бўлмайдиган нарсага, ким сўйласа сўйласин, ишонма.

Овчи иккинчи ўгитни эшитиш учун чумчуқни қўйворди. Чумчуқ томга қўнди, иккинчи ўгитни айтди:

Ўтган - кетган нарсалар учун ғам ема. Фурсатни бой берсанг, хафа бўлма. Айни пайтдаги вақтнинг баҳосини бил. Пушаймонлик билан вақт ўтказма...

Сўнгра қўшимча қилди:

- Эй овчи, менинг қорнимда ўн дирҳамга тенг бебаҳо инжу бор эди. Сенга ҳам, сендан кейингиларга ҳам етарди. Афсус, қисматинг экан, қўлдан қочирдинг. Бу инжунинг дунёда бошқа бир тенги бўлмас.

Овчи:

- Ох! Нима қилиб қўйдим, нима учун қўйиб юбордим - а? - дея қайғуриб йиғлай бошлади. Шу пайт чумчуқ

- Эй, нимага бақириб йиғлаяпсан. Мен сенга ўтган-кетган нарсалар учун ғам ема. Фурсатни йўқотсанг, хафа бўлма дея ўгит бермадимми? Сўнгра сенга яна айтмадимми: "Бўлмаган нарсага ким сўйласа сўйласин, ишонма" дея. Қанақа анқов одамсан... Мен ўзим уч дирҳам чиқмайман. Қандай қилиб қорнимда ўн дирҳамлик инжу бўлади?...

Овчининг ҳуши жойига келди. Зийрак қушга қараб деди: Яхши, шу учинчи гўзал ўгитинг нима? Уни ҳам сўйла - да қайт! Чумчуқ девордан ўтиб дарахтга қўнди.

Масхарали бир оҳангда:

- Эй барака топгур, икки ўгитимга амал қилмадинг, учинчини нима қиласан? Қўявер, вақтимни олма, дея учиб кетди.

Овчи қотиб қолганди.


❤️ «Онажон...!»

Меҳр ҳеч ҳам туганмас жойим,
Ҳам қуёшим, ҳам гўзал ойим.
Маликалар ичра бегойим,
Бахтимизга тожсиз онажон.
Яшнаб турган боғсиз онажон!

Зилол сувдек покизадурсиз,
Мушфиқаю ожизадурсиз.
Ҳақ яратган мўъжизадурсиз,
Энг ҳуш сокин макон онажон.
Жаннатга йўл имкон онажон!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

25

obunachilar
Kanal statistikasi