НИҲОЯ
1.
Шўхчан овозингиз ҳазин тус олди,
япроқдай қалтираб айтдингиз: қўйинг,
кўнглимга ўт тушган ғариб бир ҳолда
йиғлагим келди, воҳ, дунёдан тўйиб.
қоп-қора тушлардан бошим алағда
қошингизга бекор борибман, дилбар.
йиқилиб кўргандим гарчи фалакдан,
ранжитдим қалбингиз оғриғин билмай...
ва кетдим бутунлай ҳаётингиздан,
англаб кутганларим бермаслигин рўй.
кўзларингиз тикиб оёғингизга,
ҳеч не демадингиз,
ҳеч не,
парирўй.
битта сўз кутяпман шундан сўнг бехос,
қолгандир тилингиз учида балки.
тушларимдан келар бир овоз, овоз -
қайтинг!
2.
Оловлар ўралган гул исмингизга,
айтсам - томоғларим куяди, э воҳ!
қаранг, вужудимда борар илдизлаб,
исмингиз аталмиш ҳарир бир гуноҳ.
айланиб бўлганман, мен-ку тупроққа,
ҳадемай саҳрога дўнмоғим тайин.
сиз ахир минг йиллаб хижронда ёққан,
кетсангиз бир қултум сув ичирмайин.
ўлимдан қўрқмайман, жонимдир садқа,
кўкка ҳам, ерга ҳам аён мастлигим.
мени ваҳимага солади фақат,
саҳрода шундайин гул унмаслиги.
3.
Ҳисларим ҳувайдо эрур кўзимда,
ҳар замон севгимдан сўйлагай достон.
умримни яшарман мен шу йўсинда,
муҳаббатим - қуёш,
кўзларим - осмон.
шукур, ўртасам ҳам тунлари бағир,
муҳаббат қуёшдек ботмас ҳеч қачон.
қандай кўринарди, покизам, ахир,
кўзларим гавҳари бўлмаса - жаҳон.
Нурмуҳаммад Абдузоиров
@Nurmuhammad_Abduzoir
1.
Шўхчан овозингиз ҳазин тус олди,
япроқдай қалтираб айтдингиз: қўйинг,
кўнглимга ўт тушган ғариб бир ҳолда
йиғлагим келди, воҳ, дунёдан тўйиб.
қоп-қора тушлардан бошим алағда
қошингизга бекор борибман, дилбар.
йиқилиб кўргандим гарчи фалакдан,
ранжитдим қалбингиз оғриғин билмай...
ва кетдим бутунлай ҳаётингиздан,
англаб кутганларим бермаслигин рўй.
кўзларингиз тикиб оёғингизга,
ҳеч не демадингиз,
ҳеч не,
парирўй.
битта сўз кутяпман шундан сўнг бехос,
қолгандир тилингиз учида балки.
тушларимдан келар бир овоз, овоз -
қайтинг!
2.
Оловлар ўралган гул исмингизга,
айтсам - томоғларим куяди, э воҳ!
қаранг, вужудимда борар илдизлаб,
исмингиз аталмиш ҳарир бир гуноҳ.
айланиб бўлганман, мен-ку тупроққа,
ҳадемай саҳрога дўнмоғим тайин.
сиз ахир минг йиллаб хижронда ёққан,
кетсангиз бир қултум сув ичирмайин.
ўлимдан қўрқмайман, жонимдир садқа,
кўкка ҳам, ерга ҳам аён мастлигим.
мени ваҳимага солади фақат,
саҳрода шундайин гул унмаслиги.
3.
Ҳисларим ҳувайдо эрур кўзимда,
ҳар замон севгимдан сўйлагай достон.
умримни яшарман мен шу йўсинда,
муҳаббатим - қуёш,
кўзларим - осмон.
шукур, ўртасам ҳам тунлари бағир,
муҳаббат қуёшдек ботмас ҳеч қачон.
қандай кўринарди, покизам, ахир,
кўзларим гавҳари бўлмаса - жаҳон.
Нурмуҳаммад Абдузоиров
@Nurmuhammad_Abduzoir