БИЛГУВЧИ АЛЛОҲ...
Автобусда узоқ йўлга кетаётган эдик. Ёнимдаги нотаниш шеригим билан анча суҳбатлашдик. Вақт ўтди, манзилга яқин қолди. "Ҳаммамиз тушиб кетамиз. Шу шеригимни хаётда яна бир марта кўраманми йўқми? Бир кун қиёматда: - "Сен фалон соат мен билан қилдингу, ўзинг ҳақ йўлда бўла туриб дават қилмабсан", - деб ёқамдан олмасин деган хаёлга бордим. Шу ўй билан шеригимга савол ташладим:
- Бу, автобусни енг яхши биладиган киши ким экан - а?
- Шофер бўлса керакда.
- Э, йўғ-е, - деди олдимизда ўтирган киши.
- Бунақа автобусларнинг битта устаси бўлади, у ёқ- бу ёғи бузилса, ўшанга олиб боришади. Билса, ўша билади-да.
Баҳсга яна бир киши қўшилди
-Буни ишлаб чиқарган заводнинг ишчилари билади!
-Ҳаммадан кўп инженери билади!
Ҳар ким ўзича фикр билдира бошлади. Шунда мен овозимни баланд кўтариб дедим:
- Айтингларчи, шу автобусни ўйлаб чиқарган конструктордан ҳам яхшироқ биладиган киши бўлиши мумкинми?!
Ҳамма гапимга қўшилди. Тинчландик. Мен ҳам нафас ростлаб, асл мақсадга ўтдим:
-Хўш, инсонничи? Инсонни ким яхши билади?
- Туққан онасида.
- Дадасидек биладигани йўқ. Нақд пуштикамаридан бўлган!
Баҳс қизиди.
- Энг яқин дўсти билади!
- Э, сени хотиннингдан яхшироқ биладигани йўқ!
- Бор! Докторлар!
- Ҳа, айниқса психолог бўлса!..
Ўрнимдан туриб кеттим:
-Ҳой,биродарлар,бизни яратган АЛЛОҲдан ҳам яхшироқ биладиган зот борми дунёда?!
-Ҳа,буниси хаёлда йўқда!
-Тўғри айтдинг!
-Аммо йигит калланг бигиз экан,тошга қаратсанг тешаман дейдия!
Кулишдик.
Бу гаплардан руҳланиб яна хитоб қилдим:
-Модомики,бизни энг яхши биладиган АЛЛОҲ экан унинг китобини ўқишимиз ва айтганларига амал қилиб яшашимиз керак эмасми?Ёки бизни энг яхши биладиганнинг кўрсатган йўлидан ҳам тўғрироқ йўл кйрсатувчи бўлиши мумкинми.
#Ибрат
Sizlar bilan .....
✍️ ASLIDDIN ✍️