ВОДАПРОВАД
пародия
Юртимизда сув келтирган
Мардага эътибор дерлар.
Халқимизнинг тилларида
Раҳмат деган бир розман.
Аллоҳимга беадад шукур,
Сувсозман!
Шуҳрат ТОИРОВ, “Сувсозман”.
Босим кучли бўлган чун
Кранда сув жа бисёрда.
Меҳмон бўлиб келган кун,
Қўл ювади дўст-ёрда.
Меъёрида ютсангиз,
Қорин ғиринг этмайди.
Ортиқча сув тутсангиз,
Билинг, экин битмайди.
Жўмрагини ёпмасанг,
Сув босади ҳар ёқни.
Излаганда топмасанг,
Ур, хўб Абдураззоқни.
Шуҳрат шоир дегани,
Гўёки водапровод.
Жуда сувли егани,
Бақир-чақир қиб вой-дод.
Мақсад шулки шеъри- сув,
Юртни босиб кетмасин.
Эшитиб ол, шоир ҳув,
Шеърхон осиб кетмасин!
Майли, бўлгин, сен сувсоз,
Шоир бўлма, лек сўзбоз!
2022 йил 23 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.
пародия
Юртимизда сув келтирган
Мардага эътибор дерлар.
Халқимизнинг тилларида
Раҳмат деган бир розман.
Аллоҳимга беадад шукур,
Сувсозман!
Шуҳрат ТОИРОВ, “Сувсозман”.
Босим кучли бўлган чун
Кранда сув жа бисёрда.
Меҳмон бўлиб келган кун,
Қўл ювади дўст-ёрда.
Меъёрида ютсангиз,
Қорин ғиринг этмайди.
Ортиқча сув тутсангиз,
Билинг, экин битмайди.
Жўмрагини ёпмасанг,
Сув босади ҳар ёқни.
Излаганда топмасанг,
Ур, хўб Абдураззоқни.
Шуҳрат шоир дегани,
Гўёки водапровод.
Жуда сувли егани,
Бақир-чақир қиб вой-дод.
Мақсад шулки шеъри- сув,
Юртни босиб кетмасин.
Эшитиб ол, шоир ҳув,
Шеърхон осиб кетмасин!
Майли, бўлгин, сен сувсоз,
Шоир бўлма, лек сўзбоз!
2022 йил 23 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.