Термометр (симоб
ли) билан қалқонсимон без фаолиятини аниқлаш учун тест.Кўпчилик билмайди, лекин бундан 50 йил олдин олим
Брода Отто Барнс тана ҳарорати қалқонсимон без фаолиятининг ажойиб кўрсаткичи эканлигини аниқлаган. Бунда бир нозик жиҳат бор: уни уйқудан уйғонган заҳоти, ўрнидан турмасдан ўлчаш керак. Барнс эрталабки ҳароратнинг ўзгариши қалқонсимон безда яллиғланишнинг биринчи белгиси эканлигини аниқлаган. Ҳаммамизга маълумки, бу аъзо билан боғлиқ муаммолар кўплаб нохушликларни келтириб чиқариши мумкин!
Бу қандай ишлайди? Шунчаки термометрни олиб, қуйидаги босқичларни бажаринг:
1. Эрталаб фойдаланишга тайёр бўлиши учун термометрни уйқудан олдин тайёрлаб қўйинг. У 35°C дан паст ҳароратни кўрсатиши керак.
2. Уйғонишингиз биланоқ қўлтиғингизга термометрни қўйиб, дарҳол ҳароратни ўлчанг. Уни 10 дақиқа давомида шу ҳолатда қолдиринг.
3. Натижани ёзиб қўйинг. Шуни ёдда тутиш керакки, бу эрталабки базал ҳарорат бўлиб, унинг меъёрий кўрсаткичи 36,5°C дан 36,8°C гача.
Натижалар нимани англатиши мумкин?- 36,5°C - 36,8°C: қалқонсимон без меъёрида ишлаяпти.
- 36,5°C дан паст: гипотиреоз бўлиши мумкин, яъни қалқонсимон без етарлича фаол ишламаяпти. Бу сурункали чарчоқ, тушкунлик, тез-тез шамоллаш ва хотира билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
- 36,8°C дан юқори: гипертиреоз бўлиши мумкин, бу ҳолда қалқонсимон без жараёнларни ҳаддан ташқари фаоллаштиради. Бу танада яллиғланиш ёки инфекция борлигини кўрсатиши мумкин.
Аниқлик учун ҳароратни камида 3 кун кетма-кет ўлчанг. Агар меъёрдан четга чиқишлар такрорланса, эндокринологга мурожаат қилиш лозим.
Агар оғишлар унча катта бўлмаса-ю, шифокорга бориш истаги ёки имконияти бўлмаса, овқатланиш тартиби (рацион)ни яхшилашга ҳаракат қилинг. Унда селен, магний, А ва В витаминлари етарли эканлигига ишонч ҳосил қилинг - булар қалқонсимон без саломатлиги учун муҳимдир.
Танангизга эътиборли бўлинг - баъзида шундай оддий ҳаракатлар жиддий муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Манба: @beautylish_sogliq