ℹ️ #Сrypto_info💎 Дунёда
10 мингдан ортиқ крипто-активлар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги фойдасиз, аммо баъзилари жиддий муаммоларни ҳал қилишда фойдаланилади.
"EOS" ишлаб чиқарувчилари янги крипто-актив учун
“Earth Operating System” номини таклиф қилиш орқали яхши маркетинг қилишга эришдилар
“Block.one” блокчейн лойиҳаси
2017 йил май ойида
“Bitshares” марказлашмаган крипто-биржасининг собиқ ишлаб чиқарувчиси ва
“Steemit” ижтимоий тармоғининг асосчиси
Daniel Larimer томонидан яратилган. Компаниянинг мақсади
"EOS.IO" платформасини маҳаллий виртуал валюта билан қўллаб-қувватлаш бўлган. Йил охирида лойиҳанинг асосий хусусиятини тавсифловчи оқ қоғозни нашр этилган.
2017 йил 26 июндан "EOS" крипто-активини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун
маблағ йиғиш бошланди ва бу
2018 йил 1 июнгача давом этиб, криптовалюта лойиҳалари тарихида энг узоқ давр сифатида тарихга кирган.
“Block.one”нинг дастлабки тангалари
4.2 млрд АҚШ доллар сармоя олиб келган ва биринчи токенлар
"Ethereum" блокчейнида
“ERC-20” протоколи ёрдамида яратилган. Улар платформа тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, ўз блокчейнида чиқарилган расмий
"EOS" тангаларига алмаштирилган.
Давоми бор...⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.
🌐 Telegram |▶️ Youtube |🌐 Instagram