#biroz_tafakkur
«... Роббинг сени тарк этгани йўқ, сенга ҳам ғазаб ҳам қилмади... »
Зуҳо сураси, 3-оят
Ушбу оятда бир яширин ҳикмат мавжуд.
Маълум бир вақт Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушмай қолади шунда мушриклар, мана Муҳаммаднинг Роббиси ун тарк этди, уни ташлаб қўйди, деб Пайғамбаримизга руҳий томондан босим ўтказмоқчи бўлишади.
Росулуллоҳҳам ваҳий тўхтаб қолганидан, Аллоҳ мендан юз ўгирдимикин деб тушкунликка тушиб қоладилар.
Аммо, кейин бу ҳавотирларини йўқ қилиб, қалбларига сурур бағишлайдиган ушбу оят нозил бўлади.
Бунда қандай ҳикмат бор дейилса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ Таолони янада кўпроқ соғинишлари учун бўлган экан😊
Буларни менга устозим айтиб берган эдилар. Ҳақиқатан жуда гўзал ҳикмат бор англай олган инсон учун)
#Bintu_Azamat
@Qalb_maskanii