КУЗ кетмоқда...
Куз кетмоқда... Яна бир фасл,
Йиға бошлар кўч-кўронини.
Аллақачон ҚИШ йўлга чиққан,
Тугиб оппоқ дастурхонини.
Ҳазонларин тўкиб улгурмай,
Ялтоқланар ношуд келин - КУЗ.
Қўли белда, ҳеч нарса демай,
ҚИШ ўқрайиб туради ҳануз.
-Уйни бўшат!,-дўқ урганча ҚИШ
Узар сариқ дарпардаларни.
Ва келтирган оқ тўрлар билан,
Безатади деразаларни.
Кетар чоғи сўнг бор мўлтираб,
КУЗ кўзига қалқиб чиқар ёш.
Кўнгли бўлмай булут ортига,
Ўтиб олиб йиғлайди ҚУЁШ!
Совуқ ҳукмин ўтказиб буткул,
Йўлакларни супурар шамол.
Билмай ғунча туккан атиргул,
Очилмайин сўлар эҳтимол.
Энди уч ой гулхан ёнида,
Бизга эртак айтар изғирин.
КУЗ норизо кетган бу уйдан,
ҚИШ ҳам бир кун кетиши тайин...
😍😍🤩😍😍
каналга уланиш
https://t.me/Qarliq_liklar
Куз кетмоқда... Яна бир фасл,
Йиға бошлар кўч-кўронини.
Аллақачон ҚИШ йўлга чиққан,
Тугиб оппоқ дастурхонини.
Ҳазонларин тўкиб улгурмай,
Ялтоқланар ношуд келин - КУЗ.
Қўли белда, ҳеч нарса демай,
ҚИШ ўқрайиб туради ҳануз.
-Уйни бўшат!,-дўқ урганча ҚИШ
Узар сариқ дарпардаларни.
Ва келтирган оқ тўрлар билан,
Безатади деразаларни.
Кетар чоғи сўнг бор мўлтираб,
КУЗ кўзига қалқиб чиқар ёш.
Кўнгли бўлмай булут ортига,
Ўтиб олиб йиғлайди ҚУЁШ!
Совуқ ҳукмин ўтказиб буткул,
Йўлакларни супурар шамол.
Билмай ғунча туккан атиргул,
Очилмайин сўлар эҳтимол.
Энди уч ой гулхан ёнида,
Бизга эртак айтар изғирин.
КУЗ норизо кетган бу уйдан,
ҚИШ ҳам бир кун кетиши тайин...
😍😍🤩😍😍
каналга уланиш
https://t.me/Qarliq_liklar