#Иймон_қадар_ислом_ҳақида
Жуда муҳим ва ҳозирги кундаги долзарб савол!
Шейх Ибн Боз раҳимуллоҳга савол беришди:
" Бир инсон ҳақ йўлда эди, лекин адашиб кетди. Бунга нима сабаб бўлиши мумкин?"
Шейх жавоб бердилар:
"Унинг адашишига икки сабабдан бири бўлиши мумкин:
Ёки Аллоҳдан ўзини ҳақ йўлда собит қилишини сўрамаган.
Ёки Аллоҳга ҳақ йўлни бергани учун шукр қилмаган".
Қачонки, Аллоҳ сени ҳақ йўлда бўлишингни танлаб олган экан, бу сени нима биландир ажралиб турганинг, ёки бошқалардан ажралиб турадиган ибодат қилганинг учун эмас. Балки, бу Аллоҳнинг сенга бўлган раҳмати ва фазли туфайлидир. Ва У сени ўз раҳматидан хоҳлаган вақтида маҳрум қилиши мумкун.
Шунинг учун ўз амалларинг ва ибодатларинг билан фахрланма. Ва адашганларга нафрат ила боқма. Агар, Аллоҳнинг раҳмати бўлмаганда, унинг ўрнида сен бўлишинг ҳам мумкин эди.
Ушбу оятни яхшилаб ўқи ва тафаккур қил:
ﻭﻟﻮﻵ ﺃﻥ ﺛﺒﺘﻨﺎﻙ ﻟﻘﺪ ﻛﺪﺕ ﺗﺮﻛﻦ ﺇﻟﻴﻬﻢ ﺷﻴﺌﺎ ﻗﻠﻴﻼ
«Агар Биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ улар томон оғиб кетишинга оз қолган эди». (Исро: 74)
Аллоҳ ўз Пайғамбарига «Агар Биз сени собит қилмаганимизда» деб айтаяпти. Энди сен хақингда нима дейиш мумкин ?!
Бизнинг энг катта камчиликларимиз, бу Аллоҳнинг зикрига бўлган маъсулиятсизлигимиздир. Биз ўйлаймизки, гўёки бу муҳим нарса эмасдек, ва одатда зикрни унутиб қўямиз. Аллоҳ бизни зикрлар туфайли асрашини эсдан чиқарамиз. Ва эҳтимол, У зикрлар туфайли қадарни ўзгартирар.
Ибнул Қоййим раҳимуллоҳ айтганлар:
"Банда Қуръоннинг охирги икки сурасига сув, овқат ва кийим кечагиданда муҳтожроқдир"
Шунин учун ҳам ҳар доим "Аллоҳни эсланг ва у сизни асрайди" оятидагилардан бўлишингиз учун, ҳамиша Аллоҳнинг зикрни муҳофаза қилувчилардан бўлинг.
Ё Аллоҳ, бизларга сени зикр қилгувчилардан, сенга шукр қилгувчилардан ва етарли даража ибодат қилгучилардан бўлишимизга ўзинг ёрдам бер.
📖 @QuronShifo 💫
https://t.me/joinchat/AAAAAE5gw0Na7wWo5PwBDQ