🇺🇿 Радивон маҳалласи RADIVON24


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Янгиқўрғон тумани Радивон МФЙ ҳоким ёрдамчиси
Абдуллаев Жавлонхон Боситхонович
Ёшлар ишлари агентлиги вакили: Мадатов Санжарбек Мадамин ўғли
Таклиф ва мурожаатлар учун:
+998939160828 +998941507077

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Namanganliklar.Uz | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Биз солиқларни тўладик...СИЗЧИ?

Эгалигида солиқ солинадиган мол-мулк ҳамда ер участкалари бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғининг тўлов муддатлари тенг улушларда 🗓15 апрель ва 15 октябрга қадар деб белгиланган.

Наманган шахар давлат
солиқ испекцияси


Namanganliklar.Uz | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Наманган вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

Ҳурматли ҳайдовчилар! 4 ўриндиқли автотранспорт воситалари 1 йилга 300.000 сўмга лицензия олиб йўловчи ташишингизни сўраб қоламиз.

- Наманган вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.

👇👇👇
https://telegram.me/+2TDJY5V2L_00NDNi


Ҳурматли хамқишлоқлар ПЕНСИЯ келди шунга ўзингиз ва қўшниларизни хабардор қилган холда шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан келиб олиб кетишингизни маълум қиламиз


Namanganliklar.Uz | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Биз солиқларни тўладик...СИЗЧИ?

Эгалигида солиқ солинадиган мол-мулк ҳамда ер участкалари бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғининг тўлов муддатлари тенг улушларда 🗓15 апрель ва 15 октябрга қадар деб белгиланган.

Наманган шахар давлат
солиқ испекцияси


Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#yer_va_mol_mulk_soligi

15 oktyabr – jismoniy shaxslar uchun yer va mol-mulk solig`i to`lovining oxirgi kuni sanaladi. Shunday ekan o`z fuqarolik burchingizni vaqtida ado eting! Aks holda, kеchiktirilgan har bir kun uchun pеnya hisoblanadi. Mahalladoshlaringiz o`z soliqlarini allaqachon to`lashdi, sizchi?

✅ Eslatma!
Soliq kodeksining 423 va 440 moddalariga muvofiq, jismoniy shaxslar mol-mulk va yer solig‘ini 15-aprel va 15-oktabrga qadar teng ulushlarda to‘lashi lozim.

❗️Muhim! Mol-mulk va yer solig‘ini Soliqmobil ilovasi orqali, shuningdek soliq organi yoki bank bo‘limlariga borgan holda to‘lash mumkin.

Namangan viloyati Davlat soliq boshqarmasi Axborot xizmati


Ҳурматли хамқишлоқлар иш қидириб юрганлар бўлса Ўзбекинвест суғурта компаниясига суғурта агенти вазифасига ишга қабул қилинади. Агар ишлаш истагингиз бўлса бизга мурожаат этинг иш берувчи билан сухбат учун ёрдам қиламиз


Ҳурматли хамқишлоқлар бугун ПЕНСИЯ келади шунга ўзингиз ва қўшниларизни хабардор қилган холда келиб олиб кетишингизни маълум қиламиз


Ҳурматли хамқишлоқлар зудлик билан жорий йил 10 йил муддатга ер олганлар Давлат хизматлар марказига чиқиб олган ерларингизни дехқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз. Давлат хизматлари марказига хар бир ғолиб фуқаро шахсан ўзи чиқиши керак қўўлингизда паспорт ва ғолиблик баёни бўлиши керак. Ушбу орқали ерингизга расман эгалик қилиш хуқуқини оласиз.

https://t.me/Radivonmfy


Шахс бир вақтда ҳам ходим, ҳам ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида фаолият юритиши мумкинми?

Ҳабарингиз бор, ҳозир фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш тартибида фаолият юритишлари мумкин. Бу фаолиятнинг қулай жиҳатлари жуда кўп, масалан, олинган даромаддан даромад солиғи тўламайди улар.

Президентнинг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг кенгайтирилган рўйхати”га умумий 68 турдаги ўзини-ўзи банд қилиш фаолият киритилган (масалан, кўпчилик блогерлар рўйҳатнинг 65-қаторидаги “ижтимоий тармоқлардаги фаолият” деган фаолият билан шуғулланади).

Савол туғилади: фуқаро ҳам бирорта ташкилотда ходим сифатида ишлаб, ҳам алоҳида ўзини-ўзи банд қилиш тартибида фаолият юритиши мумкинми? Янада аниқроқ, шахс бир вақтда ҳам ходим сифатида иш ҳақи олиб, ҳам ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида даромад олса бўладими?

Йўқ, ўртоқлар. Бу мумкин эмас.

Биринчидан, фаолият ўз номи билан ўзини-ўзи банд қилишдир, бунда шахсни бошқа бир ташкилот ёки бошқа бир корхона ходим сифатида ёлламаган ва банд қилмаган бўлади.

Иккинчидан, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси 4-қисмида шундай дейилган:

➖ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга, шунингдек иш берувчига эга бўлишга ҳақли эмас;

➖ушбу талабларга риоя этилмаган тақдирда, ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар мақомини йўқотади.

Яъни, агар ўзини-ўзи банд қилиш тартибида ишлаётган шахс, бошқа бир корхона ва ташкилотга, яъни иш берувчига ёлланиб ходим сифатида фаолият юритишни бошладими, тамом. Унинг ўзини-ўзи банд қилиш сифатидаги мақоми бекор бўлади.

Бундай ҳолларда, шахс ўзини-ўзи банд қилиш тартибида фаолият юрита олмайди, табиийки, даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзига даъво қила олмайди.

Демак, фуқаролар фақат битта фаолият билан шуғулланиши мумкин: ёки ходим сифатида, ёҳуд ўзини-ўзи банд қилиш тартибида.

Орада шу масалага ҳам эътибор бериб қўйилса, яхши бўларди.

https://t.me/Radivonmfy


XORIJDA ISH dan repost
🇩🇪 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 4 йиллик тажрибага эга ҳамширалар агар реанимация ва интенсив терапия бўлса 2 йил (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;

✅ 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

✅ шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);

✅ судланмаган бўлиши;

✅ жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши;

✅ тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;

✅ беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

✅ Ангрен шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

✅ номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

✅ Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

📌 Ангрен шаҳрида бепул турар жой;

📌 ўқув хонаси;

📌 ойлик стипендия.

Шунингдек, "GLOBOGATE Concept AG." қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

📚 немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

📌 тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

📌 ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

📌 ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

🛫 Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

💵 Германияда ҳамшира сифатида тан олингунга қадар 2 450 евро, тан олингандан сўнг 3 100 евро ойлик маош тўланади (Brutto).

👉Рўйхатдан ўтиш учун

👉 Батафсил маълумот олиш

☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт


Soliq qo‘mitasi matbuot kotibi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#mol_mulk_soligi #yer_soligi

15-oktabr – jismoniy shaxslar uchun mol-mulk va yer solig‘ini to‘lashning oxirgi kuni

📱Jismoniy shaxslar soliqlarni “Soliq” (Android/iOS) ilovasi orqali toʻlashlari mumkin.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram


🇺🇿 Радивон маҳалласи RADIVON24 dan repost
⚡️⚡️Ҳурматли хамқишлоқлар  жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 кг пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш белгиланган.
Агар пахтага борувчи фуқаролар бўлса Радивон МФЙда рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу билан ўз оилангизга қўшимча даромад киритишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Сизга ҳурмат билан !!!.

👇👇👇
https://t.me/Radivonmfy


Радивон мфй dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Mahallalar o‘rtasida "Zakovat" turnirida ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish boshlandi

zakovatklubi.uz rasmiy sayti orqali ro‘yxatdan o‘tish tartibi haqida ushbu videoda batafsil tanishishingiz mumkin.

Turnir sentabr oyida boshlanib, jamoalar 5 bosqichda (mahalla, sektor, tuman, hudud va respublika) bellashadi. Turnirning finali dekabr oyida bo‘lib o‘tadi.

Turnir g‘oliblari quyidagi miqdorda mukofotlanadi:

🥇1-o‘rin - 100 mln so‘m;
🥈2-o‘rin - 60 mln so‘m;
🥉3-o‘rin - 40 mln so‘m.

❗️Eslatma: Turnirda 16 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan aholi vakillari ishtirok etishi mumkin.

Ro‘yxatdan o‘tgach, sizni jamoaga biriktirishi uchun mahallangizdagi yoshlar yetakchisi bilan bog‘laning!

Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi


Xurmatli fuqorolar Xamdam Sobirov Yangiqoʻrgʻon da konsert beradi.Bilet narxi 35000 sum atigi 20 dona bor.Murojaat uchun tel:94 150 70 77


Namangan viloyati hokimligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Биз солиқларни тўладик...СИЗЧИ?

Эгалигида солиқ солинадиган мол-мулк ҳамда ер участкалари бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғининг тўлов муддатлари тенг улушларда 🗓15 апрель ва 15 октябрга қадар деб белгиланган.

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Банк келди болалр пулини тарқатмоқда келиб олиб кетинг кетиб қолиши мумкин


«Бу ўйин ёки кино эмас. Бу — УРУШ!»

«Мабодо сиз Россияда ишлаётган бўлсангиз, пулга қизиқиб ёки турли ёлғон пропагандаларга ишониб Украинага урушга бориб юрманг! Пул эвазига одам ўлдириш учун ёлланиш катта гуноҳ ва оғир жиноят. Боз устига сиз иккала давлат учун ҳам БЕГОНАСИЗ!

Урушга борсангиз, ёки итдай ўлиб кетасиз, ёки бир умрга ногирон бўлиб қоласиз, ёки мабодо соғ-омон қайтсангиз ҳам 10 йилга қамаласиз.

Эсингизни йиғинг! Бу ўйин ёки кино эмас. Бу — УРУШ!»

@Namanganliklar_Uz

https://t.me/Radivonmfy




Ҳурматли маҳалламиз онахонлари Сизларни Самарқанд, Бухоро ва Хоразм шахарларига 5 кунлик саёхатга таклиф этамиз. Ушбу сафар харажатлари жами 1 млн 50 минг.сўмни ташкил этиб шу 5 кунлик саёхат давомида (йўлкира, ётоқ-жой ҳамда эрталабки нонушта ва кечки овқат) киради. Борадиганлар бўлса МФЙга мурожаат этишингизни сўраймиз.

https://t.me/Radivonmfy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

165

obunachilar
Kanal statistikasi