ТАКБИРИ ТАҲРИМАДА ҚЎЛЛАР ЕЛКА БАРОБАРИГАЧА КЎТАРИЛИШИГА ҲАНАФИЙЛАРНИНГ ЖАВОБИ
CАВОЛ: Намозга киришдан олдин Имом Аъзам мазҳабларида қулоқ қоқилади. Лекин ҳадисларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом елка баробарича қўл кўтарганлари “Саҳиҳи Бухорий” да ҳам келади. Шунга нима деб жавоб берилган?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга киришда қўлларни қулоқ баробаригача кўтариш суннатлиги ҳақида батафсил маълумот берган эдик: https://t.me/diniysavollar/350
Энди Сизнинг саволингизга келсак, ҳақиқатда Пайғамбар алайҳиссалом намозга киришда муборак қўлларини елкалари баробаригача кўтарганларига далолат қиладиган ҳадислар ривоят қилинган. Барча ҳадисларни мукаммал ўрганган уламоларимиз бу масалада қуйидагича хулоса қилганлар: Совуқда Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи васалламнинг қўллари кийимлари ичида бўлгани ва у қалин кийимнинг енги бўлмагани сабабли намозга киришда қўлларини елка баробаригача кўтарганлар. Табиийки, бундай ҳолатда қўл елкадан тепага кўтарилмайди. Совуқ бўлмаган пайтларда Пайғамбар алайҳиссаломнинг қўллари кийимларининг ичида бўлмагани учун намозга киришда қўлларини қулоқлари баробаригача кўтарганлар. Бунга машҳур саҳобий Воил ибн Ҳужрнинг қуйидаги ривоятлари далолат қилади:
عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ قَالَ: أَتَيْت النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَرَأَيْته يَرْفَعُ يَدَيْهِ حِذَاءَ أُذُنَيْهِ إذَا كَبَّرَ... قَالَ: ثُمَّ أَتَيْته مِنْ الْعَامِ الْمُقْبِلِ، وَعَلَيْهِمْ الْأَكْسِيَةُ وَالْبَرَانِسُ فَكَانُوا يَرْفَعُونَ أَيْدِيَهُمْ فِيهَا، وَأَشَارَ شَرِيكٌ إلَى صَدْرِهِ. (رَوَاهُ الإمَامُ الطحاوي)
яъни: “Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (ҳузурларига) борганимда У Зотни икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарган ҳолда такбир айтганларини кўрдим. Кейинги йил борганимда эса улар (Пайғамбаримиз ва саҳобалар)нинг устиларида (қалин) кийимлари бор эди. (Улар намозга киришда) қўлларини кўкрак баробаригача кўтардилар” (Имом Таҳовий ривояти).
Машҳур муҳаддис Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадисдан қуйидаги хулосани чиқарганлар:
فَأَخْبَرَ وَائِلُ بْنُ حُجْرٍ فِي حَدِيثِهِ هَذَا أَنَّ رَفْعَهُمْ إلَى مَنَاكِبِهِمْ، إنَّمَا كَانَ لِأَنَّ أَيْدِيَهُمْ كَانَتْ حِينَئِذٍ فِي ثِيَابِهِمْ، وَأَخْبَرَ أَنَّهُمْ كَانُوا يَرْفَعُونَ إذَا كَانَتْ أَيْدِيهِمْ لَيْسَتْ فِي ثِيَابِهِمْ، إلَى حَذْوِ آذَانِهِمْ .فَأَعْمَلْنَا رِوَايَتَهُ كُلَّهَا فَجَعَلْنَا الرَّفْعَ إذَا كَانَتْ الْيَدَانِ فِي الثِّيَابِ لِعِلَّةِ الْبَرْدِ إلَى مُنْتَهَى مَا يُسْتَطَاعُ الرَّفْعُ إلَيْهِ، وَهُوَ الْمَنْكِبَانِ .وَإِذَا كَانَتَا بَادِيَتَيْنِ، رَفَعَهُمَا إلَى الْأُذُنَيْنِ كَمَا فَعَلَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ .
яъни: “Демак, Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳунинг (Пайғамбаримиз ва саҳобалар намозга киришда) қўлларини елкаларигача кўтарар эдилар деган ҳадислари қўллари кийимлари ичида бўлган пайтга тегишлидир. Аммо (Пайғамбаримиз ва саҳобалар намозга киришда) қўлларини қулоқларигача кўтардилар, деган ҳадислари қўллари кийимлари ичида бўлмаган пайтга тегишлидир.
Шундай экан, биз ҳанафийлар такбири таҳримада қўл кўтариш ҳақидаги Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисларини барчасига амал қиламиз: Совуқ сабабли қўллар кийим ичида бўлган пайтда қўлни кўтариш мумкин бўладиган жойгача кўтарамиз. У ҳам бўлса елка баробаридир. Агар қўллар кийим ичида бўлмаса Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб қўлларимизни қулоққача кўтарамиз” (“Шарҳ маонил-осор” китоби).
Маълумки, ҳозирги кунда қўллар кийим ичида бўлмайди сабаби, барча кийимларнинг енги бор. Демак, ҳозирги пайтда намозга киришгувчи киши қўлларини қулоғи баробаригача кўтаради. Валлоҳу аълам.
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/+22RdPNc1ZH81NDc6

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/+22RdPNc1ZH81NDc6