Ўзбекистонда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди
Ўзбекистонда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун бериладиган субсидиялар миқдори бекор қилинди. Энди субсидия миқдори агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартларига боғлиқ бўлади.
Бундан ташқари, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия фақат томорқа ер эгасига ажратилиши ҳақидаги талаб бекор қилинди.