Хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказилди
2024 йилнинг 10 май куни Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Хитойнинг “ZHEJIANG TIANCI NEW ENERGY TECHNOLOGY” корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Пайариқ ва Ургут туманларидаги “Сувчи”, “Хўжайдук-2” ва “Илонли” насос станцияларини ишлатишда муқобил энергиядан фойдаланиб, янги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича инвесторлар ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.
Ушбу лойиҳаларни ДХШ шартлари асосида амалга ошириш учун Сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги билан музокаралар олиб борилишига келишиб олинди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати