📈 Мутахассис: Гриппга қарши вакциналарнинг таъсир кучи бир йилгача етади
Нурмат АТАБЕКОВ,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари:
➡️ — Кузнинг биринчи ойи яримлаб қолди. Ҳадемай ёғингарчилик мавсуми бошланиб, ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди. Бу — грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр. Кўтарилиш мавсуми эса одатда ноябрь ойидан бошланиб, март ойигача давом этади.
📌 Грипп вирусининг хавфли жиҳатлари ва асоратлари кўпчиликка маълум: бу касаллик қон томирлари деворларининг ҳимоя қобилиятини сусайтириб юборади. Шу сабабли инфекциялар қон оқими орқали ички органларга етиб бориб, яллиғланиш ўчоқларини ҳосил қилади.
🩺 Оқибатда у пневмония, бронхит, юқори нафас йўлларининг иккиламчи бактериал инфекциялари, асаб ва юрак-қон томир тизими ҳамда қандли диабет каби хасталикларни келтириб чиқаради. Энг ёмони, ушбу дарддан ўз вақтида даволанмаслик ўлим ҳолатларига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
📊 Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилий ҳисоботи бор. Унга кўра, дунё бўйича йилига 650 минг нафарга яқин инсон мавсумий гриппдан вафот этади.
❓ Албатта, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал! Хўш, бу борада қандай муҳим тавсиялар бор?
💉 Аввало, иммун тизимини мустаҳкамлаш лозим. Шунда организмнинг турли касалликларга нисабатан ҳимоя қобилияти ошади. Қолаверса, гриппдан ишончли ҳимояланиш учун унга қарши эмланиш — энг тўғри ва оқилона усул.
📉 Чунки вакцина хавфсиз ва юқори таъсирга эга. Йиллик касалланиш ва ўлим ҳолатларини етарлича камайтиради. Яъни замонавий гриппга қарши эмлаш воситаларининг самарадорлиги 90 фоизга тенг.
📆 Бинобарин, бундай вакцина организмда 15 кун ичида гриппга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади.
🔍 Эмлашдан олдин шифокор томонидан, албатта, эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак.
🧪 Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади.
▶️ ЖССТ ушбу вирусга қарши, биринчи навбатда, ҳомиладор аёллар, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, кекса ёшли инсонлар (65 ёшдан катта), сурункали касалликлари бор беморлар ва тиббиёт ходимларини эмлашни тавсия этади.
Санэпидқўмита Бағдод туман бўлими
⚡⚡⚡
@SanEpidBagdod