Sayfiddin Sayfulloh


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ushbu kanal ustoz filalogiya fanlari
nomzodi Sayfiddin Sayfulloh
domlani shaxsiy kanali boʻlib
bunda Naqshbandiylik ta'limoti
manba'lari asoslari va tariqatga
doir mavzular yuboriladi
murojaat uchun admin
@Mr_Odilkhonov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


_____@SayfiddinSayfulloh_____

Кетишдан қўрқмайман мен бу дунёда,

Чунки у дунёда умрим зиёда.

Вақти етгач танда омонат жонни

Топширайин шундай бўлгач ирода.

Умар Хайём

Yaqinlarga ulashing:https://t.me/joinchat/AAAAAEmEPfPQVxPXRHUAKw


SubhanAlloh
Alhamdulillah
Allohu Akbar
Astag'firulloh

Allohumma solli a'la sayyidina va habibina MUHAMMAD

@SayfiddinSayfulloh

Yaqinlarga ulashing:https://t.me/joinchat/AAAAAEmEPfPQVxPXRHUAKw


🎤 Afzal Rafiqov
088. G'oshiya surasi

@SayfiddinSayfulloh

Yaqinlarga ulashing: https://t.me/joinchat/AAAAAEmEPfPQVxPXRHUAKw




SubhanAlloh
Alhamdulillah
Allohu Akbar
Astag'firulloh

Allohumma solli a'la sayyidina va habibina MUHAMMAD

@SayfiddinSayfulloh

Yaqinlarga ulashing: https://t.me/joinchat/AAAAAEmEPfPQVxPXRHUAKw






ҲАЗРАТИ УВАЙС ҚАРАНИЙ
(Раҳматуллоҳи алайҳ)
ЗИКРИ

Ундан:
– Намозда хушуъ недир?-деб сўрадилар.
– Намоз вақтида бир ёнингдан ўқ тегиб, бошқа томонингдан чиқса, зарра сезмасликдир, – деб жавоб берди.

▶️Тўлиқ ўқиш👇👇👇
https://telegra.ph/TAZKIRAT-UL-AVLIYO-32-12-28


G’oyamiz: «Har ishning eng chiroylisini qilmoq; o‘zimizni eng go‘zal sifat bilan sifatlamoq, dunyoda va uqboda (oxiratda) eng go‘zal natijalarga, eng go‘zal
mukofotlarga erishmoqdir». Rabbimiz jalla jalaluhu bizni ana shularga noil va vosil aylasin! Alloh taolo hazratlari bizlarni O’zi sevgan qullardan bo‘lmog‘imizni nasib aylasin... Bizda o‘zi sevmagan neki hol, fe’l-ho‘y va sifat, ish bor bo‘lsa, bulardan O’zi qutqarsin. Bizni O’zi sevgan hollar ila hollantirsin. O’zi sevgan axloq ila xulqlantirsin... O’zi sevgan
ishlarni bajarmog‘imizni muvaffaq aylasin... O’zi sevgan qullar bilan birga yashamog‘imizni nasib aylasin... O’zi sevgan qullari bilan hamroh qilsin... Habibi adibiga qo‘shni aylasin...



Mahmud As'ad Jo'shon hazratlari
"Haqiqiy sevgi"


Yaqinlarga ulashing:https://t.me/joinchat/SYQ989BXE9dEdQAr


Allohumma solli a'la sayyidina va habibina MUHAMMAD

@SayfiddinSayfulloh

Yaqinlarga ulashing: https://t.me/joinchat/SYQ989BXE9dEdQAr


ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ.

1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...

БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!

@SayfiddinSayfulloh


“Мақомоти Амир Кулол»да нақл этилишича, Ҳазрат Амир асҳоблари билан Бухородаги жоме масжиди томон борардилар. Бир бойвачча йўл ёқасидаги даласида хизматкори билан бирга деҳқончилик қиларди. Шунда хизматкор хожасидан сўрабди: «Бу ўтиб кетаётганлар кимлардур?» Хожа деди: «Булар текинхўрлар, садақахўрлардур!». Бу гапдан воқиф бўлган Амир Кулол муридларига шуни баён қилдилар: «Эй ёронлар, бизнинг Хожамиз Абдулхолиқ Ғиждувоний алайҳирраҳма айтган эдиларки, кимки дарвешларга ҳақорат назари билан қараса, то гаргин, яъни тузалмас касалликка чалинмагунча, дунёдан кетмайди». Асҳоблар бу гапдан ғоят мутаассир бўладилар.
Ҳазрат Мир Кулол ва асҳоблари намозни ўқиб, масжиддан қайтишаётган пайтда не кўз билан кўрсинларки, ул хожа худди ичига олов тушган каби беқарору беором бўлиб, жон талвасасида турибди. Шу вақт унинг кўзи Ҳазрат Амир Кулолга тушади ва англайдики, унга теккан ўқ Амир Кулол камонидан чиққан. Ва дейдики: «Мени ул Ҳазратнинг оёқлари остига элтиб ташланг, шояд авф этсалар». Хизматкор хожасини кўтариб Ҳазрат Кулол ёнларига элтади ва нажот тилаб мурожаат қилади. Ҳазрат Амир афсусланиб: «Бу ўқнинг давоси йўқдур, тезроқ уни уйига элтинглар!» дейдилар. Дарҳақиқат, хожа ўз хонадонига етмай, йўлда жон таслим қилади...


@SayfiddinSayfulloh

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

204

obunachilar
Kanal statistikasi