Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, С.Рахимов кўчаси 2А-уйда яшовчи фуқаро Сурхондарё радиотелеузатиш маркази қаровули Шокир Қурбановнинг видео мурожаати юзасидан “РРТМ” ДУК ахбороти:
Ушбу видеомурожаатда Ш. Курбанов ойлик иш ҳақини йиллар давомида нотўғри ҳисоблаб келинганлиги ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалаларида мурожаат этган.
Ш. Курбанов мурожаати юзасидан 2020 йил 23 январь куни “РРТМ” ДУК маъмурий биносида мурожаатчи билан учрашув ташкил этилган. Учрашувда “РРТМ” ДУК раҳбарияти иштирок этиб, Ш. Курбанов кўтарган масалалар бўйича суҳбатлашилган.
Учрашувда Ш. Курбановнинг иш масаласида қилган мурожаати ижобий ҳал этиб берилган (унга мутахассислиги, тажриба ва малакасидан келиб чиқиб, Сурхондарё радиотелеузатиш марказидан иш ўрни таклиф этилган. Мурожаатчи берилган ушбу таклифга ўз розилигини билдирган).
Учрашув якунида, Ш. Курбанов ўтказилган суҳбат юзасидан эътирози йўқлигини билдирган.
Шунингдек, Ш. Курбановнинг ойлик иш ҳақи масаласи бўйича бугунги кунда суд жараёнлари кетаётганлиги, ушбу масала Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди томонидан кўриб чиқилаётганлигини маълум қиламиз.
Kanalga ulanish👇👇
https://t.me/Sherzod_Axmatov/