СЕССИЯ
Сессия. Бир йилда икки имтиҳон,
Гуруҳдошларимга қарайман бир бир.
Ёқам тишланганча бераман савол:
Бизлар…бизлар..бизлар дўст эдик ахир
Кибор нигоҳ билан қараганча сўнг,
Дилга ўқ қадайсиз нечун қадрдон?
Ишонинг мана шу сўзимга қасам:
Ёрдам сўрамайман сиздан ҳеч қачон.
Эртага ўтади навбатдагиси,
Ўйласам юрагим титилиб борар.
Қўрқаман, кимларнинг ниқоби тушиб,
Кимларнинг виждони сотилиб борар.
Даҳшат. Бир чеккада йиғлайди кўнглим,
Одамлар одамдай боқмас мулойм.
Э воҳки, имтиҳон шу қадар бўлса,
Қиёматинг қандай бўлар Худойим?
Йўқ, яшаб бўлмайди бундай ҳавода,
Хонани тутади ўтли бир овоз:
Менинг баҳойимни “бебаҳолар” га,
Тенгдан бўлиб беринг, розиман устоз!
Шунда йўқолгайми орада нифоқ?
Шунда қайтгаймикан, ўртага меҳр?
Шунда кўринарми, бор самимият?
Пайдо бўладими, сўзларда сеҳр?
Сўнг, чиқиб кетаман, кенгликлар томон
Айтмайман, қанча дил тиғлаганимни.
Биламан, билмайсиз ўша куни мен,
Қиёматни ўйлаб йиғлаганимни.
2015
Сессия. Бир йилда икки имтиҳон,
Гуруҳдошларимга қарайман бир бир.
Ёқам тишланганча бераман савол:
Бизлар…бизлар..бизлар дўст эдик ахир
Кибор нигоҳ билан қараганча сўнг,
Дилга ўқ қадайсиз нечун қадрдон?
Ишонинг мана шу сўзимга қасам:
Ёрдам сўрамайман сиздан ҳеч қачон.
Эртага ўтади навбатдагиси,
Ўйласам юрагим титилиб борар.
Қўрқаман, кимларнинг ниқоби тушиб,
Кимларнинг виждони сотилиб борар.
Даҳшат. Бир чеккада йиғлайди кўнглим,
Одамлар одамдай боқмас мулойм.
Э воҳки, имтиҳон шу қадар бўлса,
Қиёматинг қандай бўлар Худойим?
Йўқ, яшаб бўлмайди бундай ҳавода,
Хонани тутади ўтли бир овоз:
Менинг баҳойимни “бебаҳолар” га,
Тенгдан бўлиб беринг, розиман устоз!
Шунда йўқолгайми орада нифоқ?
Шунда қайтгаймикан, ўртага меҳр?
Шунда кўринарми, бор самимият?
Пайдо бўладими, сўзларда сеҳр?
Сўнг, чиқиб кетаман, кенгликлар томон
Айтмайман, қанча дил тиғлаганимни.
Биламан, билмайсиз ўша куни мен,
Қиёматни ўйлаб йиғлаганимни.
2015