АЗАДА
Намли нигоҳлардай олланди шафақ,
Намли либосларин ечиб отди кўк.
Бир мўмин оламдан ўтаркан барҳақ,
Фарёд ургани йўқ, дод солгани йўқ.
Ўшанда хайрухўш айтдию ёшлик,
Қартайган дунёни қоплади титроқ.
Ўшанда тошлар ҳам қилмади тошлик,
Такрор азизланди пойимда тупроқ.
Ўшанда жимгина мўминларга хос,
Дунёни тарк этди ҳазрати инсон.
Бир қалқди,
Бир куйди,
Йиғлади бироз:
Одамга айланди бир тўп оломон.
Шоҳсанам Нишонова
Намли нигоҳлардай олланди шафақ,
Намли либосларин ечиб отди кўк.
Бир мўмин оламдан ўтаркан барҳақ,
Фарёд ургани йўқ, дод солгани йўқ.
Ўшанда хайрухўш айтдию ёшлик,
Қартайган дунёни қоплади титроқ.
Ўшанда тошлар ҳам қилмади тошлик,
Такрор азизланди пойимда тупроқ.
Ўшанда жимгина мўминларга хос,
Дунёни тарк этди ҳазрати инсон.
Бир қалқди,
Бир куйди,
Йиғлади бироз:
Одамга айланди бир тўп оломон.
Шоҳсанам Нишонова