БАХТ
Ой саҳнадан тушиб келади пастга,
Оғушига олиб титрайди дарахт,
Деразамдан пойлар юлдузлар аста,
Мен кўйлагинг дазмол қилаётган пайт.
Наҳот бахт шунчалар соддадир, жоним,
Шунчалар оддийдир, наҳот, чин суюш?!
Маним тоатимдир,
Маним иймоним —
Елкамга юкланган шу гўзал юмуш!
Кузак хазон ичра кулар очунда,
Димоғимни ўртар атиргул иси...
Ва ушшоқ аҳлига
Бир улуғ кунда
Сенинг кўйлакларинг байроқ бўлгуси...
Йигит салим бўлсин,
Бор бўлсин йигит,
Гул тикони тилсин билакларини;
Аёл дил тафти-ла
Бошини эгиб,
Дазмолласин унинг кўйлакларини.
© Шоҳсанам Нишонова
Ой саҳнадан тушиб келади пастга,
Оғушига олиб титрайди дарахт,
Деразамдан пойлар юлдузлар аста,
Мен кўйлагинг дазмол қилаётган пайт.
Наҳот бахт шунчалар соддадир, жоним,
Шунчалар оддийдир, наҳот, чин суюш?!
Маним тоатимдир,
Маним иймоним —
Елкамга юкланган шу гўзал юмуш!
Кузак хазон ичра кулар очунда,
Димоғимни ўртар атиргул иси...
Ва ушшоқ аҳлига
Бир улуғ кунда
Сенинг кўйлакларинг байроқ бўлгуси...
Йигит салим бўлсин,
Бор бўлсин йигит,
Гул тикони тилсин билакларини;
Аёл дил тафти-ла
Бошини эгиб,
Дазмолласин унинг кўйлакларини.
© Шоҳсанам Нишонова