Ориф Толипов мен учун Ўзбекистондаги 4 ёки 5-даражали шарҳловчи. Спорт журналисти демадим, шарҳловчи. Даврон Файзиев, Ҳайрулла Ҳамидов, Диёр Имомхўжаев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаевлардан кейинги ўринда Ориф акани биламан. Ҳозир эса унга нисбатан ҳурматим янада ошганига нима сабаб бўлганини ёзмоқчиман.
Телеграм каналини деярли кузатмайман. Лекин яқинда (1 ойлар аввал) нимадир бўлиб кирдиму, кўзим қадаб қўйилган хабарга тушди. У ерда пуллик обуна бўладиган «Толипов плюс» канали ҳақида ёзилганди. Ойлик обуна 10 минг сўм. Қаердан келиб қаерга кетадиган сумма. Ҳеч кимнинг қорнини оғритмайди. Шунда роса қизиққан эдим, бизнинг одамлар бунга тайёрмикан, кимдир сотиб олармикан деб ўйлагандим. Бугун журналист Муҳрим Аъзамхўжаев каналида кўриб қолдим. Қарийб 200 киши қўшилибди. Бу зўр натижа мен учун. Яъни ҳали Ўзбекистонда йўқ тажрибани илк бор қўллашга нисбатан қаралса зўр. Тўғри, ундан келадиган пул Ориф аканинг такси ёки бензин пулига ҳам етмас. Лекин бу ана шундай контент креаторлар учун фойдали. Кейинги сафар Даврон Файзиев ёки бошқа кимдир ҳам пуллик обунага эга канал очса, одамлар «Ие, шунақасиям бўладими?» демайди. Демак бу нафақат Толиповга, балки бошқа контент яратувчилар, журналист ва блогерларга ҳам фойдали.
Устига устак бугун ўша пуллик каналдаги овозли суҳбатда қатнашдим. Савол бераётган ёки ўз фикрини ифодалаётганларнинг даражасини билдим. У каналга ҳақиқатан футболга (эҳтимол спортга) қизиққан, қайсидир даражада таҳлил қила оладиган обуначилар йиғилган. Улар учун пост ёзиш эса Ориф акагаям кайф берса ажабмас)
Хуллас, келажак учун Ориф акага раҳмат. Зар қадрини заргар билади деганларидек, пост ёзиш захматини тушунган одам сифатида бу ишни оқлайман ва дуо қиламан. Сотиб олинглар ва юқори даражадаги лонгридлар, трансфер кутилмалари ва қизиқарли видеоларни биринчилардан бўлиб кузатиб боринглар.
https://t.me/tolipovuz/5449