«(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Кудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур», деди.
Мен унинг ҳажни тамомлаб, Байтул Мақдисга кетаётганини пайқадим.
- «Бу ерда қанчадан бери турибсан?» - деб сўрадим.
- «Соғ бўла туриб, уч кеча (ва кундуз)», - деди.
- «Ейдиган овқатингни кўрмаяпман. Нима билан таомланяпсан?» деб сўрадим.
- «Унинг Ўзигина мени едирур ва ичирур», - деди.
- «Ҳозир Рамазон ойи эмас-ку», - дедим.
- «Ўз ихтиёри билан бирор хайрли иш (нафл ҳаж ёки умра) қилса, албатта, Аллоҳ шукрни қабул этувчи, доно Зотдир», - деди.
- «Бизга сафарда оғзимизни очишга рухсат берилган-ку», - дедим.
- «Агар билсангиз, рўза тутишингиз яхшироқдир», - деди.
- «Таҳорат қилишга сувинг борми?» - дедим.
- «(Ғусл қилишга) сув топа олмасангиз, покиза ер (тупроқ, тош, қум, чанг кабилар) билан таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлларингизга суртинг», - деди.
Давоми бор...