Бир хил стипендия тўлашга ҳозирча Ҳукуматнинг ҳаққи йўқ. Талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак
Ёдингизда бўлса, янги йилдан аввал талабаларга бир хил стипендия тўлаш ноқонуний эканлиги ҳақида қисқача ёзгандим. Аслида ниятим бу мавзу бўйича видеоролик қилиш ҳамда стипендияга оид масалаларни батафсил ёритиш эди. Аммо бунга бўш вақтим ва техник имкониятим бўлмади. Шунинг учун тинчгина матнли қилиб тушунтира қолай дедим.
Ижтимоий тармоқларда кўпчилик «стипендияни яна аввалги кўринишга қайтарайлик» деб ёзишади. Ҳуқуқшунос сифатида бу фикрларга қўшилмайман. Сабаби Ўзбекистонда табақалаштирилган стипендия тўлаш ҳали бекор қилингани йўқ, у ҳозир ҳам ўз кучида турибди.
Бугунги кунда талабаларга стипендия тўлаш тизими 2004 йил 10 мартда тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан 1339-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома билан тартибга солинади. Ушбу Йўриқноманинг 3-бандида талабаларга табақаланган коэффициентларни қўллаш орқали стипендия тўлаш белгиланган.
Ушбу Йўриқномага ҳозирча ўзгариш киритилгани ёхуд мазкур Йўриқноманинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилгани йўқ.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддаси ҳамда «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари»нинг 120-бандига биноан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг қисмининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин ва бу тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан амалга оширилади.
Ҳозиргача юқоридаги Йўриқноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилгани йўқ ёки шунга оид бирорта идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмади (эълон қилинмади, рўйхатга олинмади).
Унда сентябрь ойидан барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия тўландику, бу қандай ҳуқуқий асосга эга эди? Ҳеч қандай!
Шунчаки, Молия вазири ўринбосари О.Исаков ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхоновнинг ОТМ ректорларига йўллаган қўшма хатини кўрдик холос. Ўша хатда стипендия тўлаш тартибига ўзгариш киритилаётгани сабабли 1 сентябрдан ҳаммага 400 минг сўм стипендия (ва яна бошқа қоидалар асосида) тўлашни таъминлаш сўралган.
Ваҳоланки, ушбу хат асосида амалда ўз кучида бўлиб турган Йўриқномадаги табақалаштирилган стипендия тўлаш тартибини инкор қилиб, барчага бир хил стипендия тўлаш – ноқонуний эди! Вазир ўринбосарларининг хати норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди ва амалдаги НҲҲни тўхтатиб туриш, бошқа янги қоидалар белгилашга уларнинг ҳаққи йўқ.
Хулоса
Қиссадан ҳисса шуки, токи ҳалигача Ҳукуматнинг стипендияга оид янги қарори расман тасдиқланмаган экан, демак ОТМлар талабаларга табақалаштирилган стипендия тўлашга мажбур. Ҳукумат зудликда сентябрь ойидан бошлаб талабалар билан қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт ва зарур! Бу қонун талаби, мен ўйлаб топган янгилик эмас.
Хушнудбек Худойбердиев,
ҳуқуқшунос, блогер, Республика олий таълим кенгаши аъзоси
P.S-1: лекин шахсан мен талабага ўқиса, ўқимаса, дарсга келса, келмаса, бирор нарсани билса, билмаса ҳам стипендия тўлашга мутлақо қаршиман. Талабалар шунчаки олган баҳоси бўйича эмас (у баҳони қандай олган Худо билади), балки ижтимоий фаоллиги, илмий изланишлари, фанга бўлган қизиқиши, оилавий шароитига қараб стипендиялар тўланиши тарафдориман. Ҳозирги боқимандалик тизимини қайта кўриб чиқиш керак. Аммо бу нарса қонун доирасида бўлсин, амалдаги Йўриқнома ҳалиям ўз кучидами, демак энг аввало шунга риоя қилинсин. Шунингдек, хориждагига ўхшаб нодавлат ташкилотлар, фондлар турли стипендиялар эълон қилса яхши бўларди.
P.S-2: бир нарсани унутманг, агар талабалар билан сентябрдан қайта ҳисоб-китоб қилинса, 1-курсдаги 100% талабалар ҳамда юқори курсдаги семестрни “3” баҳога ёпган 62% талабалар учун зарар бўлади. Сабаби улар аслида 370 минг сўм стипендия олиши керак эди, аммо янги тизимда уларга аслида қимматроқ - 400 минг сўм стипендия тўланди. Демак, тахминан 200 мингдан кўпроқ талаба 120 минг сўм (4х30.000) қарз бўлади ва қайта ҳисоб-китоб қилинса, шу пулни қайтариб тўлаши керак.
Manba: @xushnudbek
Bizning manzil: @Talabatv