ТАРИХ “хатоси”
• Тўққизинчи аср. Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.
• Ўнинчи аср. Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.
• Ўн биринчи аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.
• Ўн тўртинчи аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.
• Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Хамса”сини ёзди.
• Ўн олтинчи аср. “Бобурнома” оламга тарқалди.
• Ўн еттинчи аср. Шоҳ Жаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири – “Тожмаҳал”ни бунёд этди.
• Йигирманчи аср. Ўзбек – совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар: тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар...
© Ўткир Ҳошимов
📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw