Масофавий таълим сифати бўйича мурожаат қилишингиз мумкин
Ҳурматли талабалар!
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этилишини мониторинги олиб борилмоқда.
Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш, талабалар ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг
@edumonitoring_bot телеграм боти ишга туширилди.
Мазкур телеграм бот орқали талабалар олий таълим муассасаларида масофавий ўқитишнинг сифати, уни ташкил этиш бўйича ҳудудлардаги муаммо ва қийинчиликлар ҳамда янада яхшилаш бўйича таклифлар тўғрисида хабар беришлари мумкин.
Сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим! Таълим олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун сифатли таълим олиш муҳитини яратишга кўмаклашиш Таълим инспекциясининг энг асосий устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан ҳар бир вазият таҳлил қилиниб, ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш борасида мутасадди давлат идораларининг масъулиятини оширишга эътибор қаратилади.
Маълумот учун. Таълим инспекцияси томонидан
@edumonitoring_bot телеграм боти орқали 2019/2020 ўқув йили якунида ташкил этилган масофавий таълим сифати мониторинги олиб борилди. Талабалар ва ота-оналар томонидан
2000 тадан зиёд муаммо ва таклифлар келиб тушди. Натижада,
32 та олий таълим муассасаларига қатъий огоҳлантириш берилди, ҳар бир олий таълим муассасаси билан аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва масофавий таълимни сифатини яхшилаш бўйича аниқ манзилли ишлар олиб борилди ҳамда масофавий таълим сифатини таъминлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилиб олий таълим муассасаларига етказилди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A