УМРБОКИЙ МЕРОС


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


УЗБЕКИСТОН ХАЛК ШОИРИ ЖАМОЛ КАМОЛНИНГ ЁШ ИЖОДКОРЛАРГА МАСЛАХАТЛАРИ.

— Ёшликданоқ соғлиқнинг қадрига етинг. Соғу соғлом, ораста бўлиб юринг.

Ахлоқингизни ҳамиша покиза тутинг. Оила муқаддас, бола-чақа ўстириш шарафли бурч. Фарзандларни ҳалол нон билан боқинг. Ҳаромдан ҳазар қилинг.

Устозлар маҳоратини ўрганишдан чарчаманг. Мумтоз адабиётимиз хазинасидан баҳраманд бўлинг.
Бошқаларнинг ютуғига тан бериш — марднинг иши. Гуруҳбозлик, айирмачилик, майдакашлик қилманг.

Ҳақиқат — адабиётнинг суянчи, таянчи. Ҳақиқатга суянмаган адабиёт қуруқ сафсата. Унутманг, ҳақиқатдан юз ўгирсангиз, адабиёт сизга қайрилиб боқмайди. @Umrboqiymerosmarkazikanali




Барча ғолибларни ўз совғалари кутмоқда! https://t.me/Umrboqiymerosmarkazikanali


















Ушбу онлайн-танловда фаол иштирок этиб фахрли уринни эгаллаган голибларимиз Марказнинг "Фахрий Ёрлиқ" лари ва эсдалик совғалари-китоблар билан тақдирландилар. Ғолиблар Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган тадбирга таклиф қилиниб тантанали равишда уларга ўз совғалари топширилади. https://t.me/Umrboqiymerosmarkazikanali


Онлан-танловга эълон қилинган йўналишлар бўйича барча вилоятлардан жами: 42 та шеърлар, 20 та видеороликлар, 14 та расмлар ва 18 та мақола тақдим этилди.
“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази онлайн-танловда иштирок этган барча ижодкор ёшларимизга ўз миннатдорчилигини билдиради. Уларнинг келажакдаги ижодий фаолиятларига омадлар тилайди!
Шу билан бир қаторда онлайн-танловни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган, ўзларининг беминнат ёрдамларини аямаган ташкилотимизнинг иқтидорли фаол ёшларидан Эргашев Даврон Улуғбек ўғлига ҳамда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани 16-ўрта умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси Гулчеҳра Мелиевага чуқур миннатдорчилик билдирамиз!

https://t.me/Umrboqiymerosmarkazikanali


Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти, мустақиллик асосчиси Ислом Каримовнинг таваллуд кунига бағишлаб “Юртбошимизни ёд этиб” мавзусида ўтказилган онлайн-танлов ғолиблари

1. Шеърият йўналиши бўйича:
1-ўрин
-Қосимова Гулбаҳор Ўрмонбековна-Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, 59-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.”Ислом Каримов хотирасига марсия” шеъри учун.
-Шахноза Мухторова-Навоий вилояти, Хатирчи тумани 54-мактаб ўқитувчиси, Қирғизистоннинг “Қирғиз-акин ёзувчилари” фонди аъзоси, Қозоғистоннинг “Дунё талантлари” аъзоси, ижод намуналари Тожикистонда нашр этилган “Дўстлик гулзорида унган чечаклар” тўпламидан ўрин олган, Республика ва халқаро миқёсидагитанловлар иштирокчиси;
2-ўрин
-Сатторова Ҳилова Одилжон қизи-Сурхондарё вилояти, Термиз давлат университети Табиий фанлар факультети биология йўналиши 1-курс талабаси;
- Гулбаҳор Сулаймонова-Бухоро вилояти Вобкент тумани 11-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
-Нозима Эргашева-Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, 29-мактабнинг 8-синф ўқувчиси;
3-ўрин
-Баротова Дилнура Ифтихоровна-Бухоро вилоят, Бухоро шаҳар, 32-ўрта таълим мактаби 4-а синф ўқувчиси. “Ислом бобо сизни соғиндим” шеъри учун.
-Бозорова Шахноза-Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани, 54-мактабнинг 11-синф ўқувчиси.
-Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи-Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Минжир қишлоғи.

2. Видео- роликлар йўналиши бўйича:
1-ўрин
-Пўлатов Туробжон-Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, 16-мактабнинг 11-в синф ўқувчиси;
-Турғунбекова Муҳаррамой-Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, 37-ўрта таълим мактаби 10 а синф ўқувчиси;
2-ўрин
-Музаффарова Жасмина- Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, 18-мактабнинг
6 синф ўқувчиси;
-Узоқова Асолат-Сурхондарё вилояти “Сурхон тонги” газетаси жамоатчи мухбири;
3-ўрин
Улуғова Нозима Бахтиёровна-Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали Санъатшунослик саҳна ва экран санъати драмматургияси бўлими 1-курс талабаси;

3. Тасвирий санъат йўналиши бўйича:
1-ўрин
Мамажонова Шохруза-Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, 5-болалар мусиқа санъат мактабининг 10- синф ўқувчиси;
2-ўрин
Ҳакимова Мабрукахон- Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, 5-болалар мусиқа санъат мактабининг 3-синф ўқувчиси;

4. Мақолалар йўналиши бўйича:
1-ўрин
Ёрқинжон Ҳайитбоев-Сирдарё вилояти, Гулистон давлат университети талабаси “Туркум мақолалари” учун
2-ўрин
Рахматов Умиджон Камолович-Бухоро вилояти Ички ишлар академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси.
3-ўрин
Хосият Тиллаёрова-Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани 14-мактабнинг
9 синф ўқувчиси;

https://t.me/Umrboqiymerosmarkazikanali


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


БУГУН 30 ЯНВАРЬ УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ, МУСТАКИЛЛИГИМИЗ АСОСЧИСИ ИСЛОМ КАРИМОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН!
ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДАН БУЛСИН! ОХИРАТЛАРИ ОБОД БУЛСИН!
ХАМИША КАЛБИМИЗДАСИЗ ЮРТ ОТАСИ!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


UzA | Расмий канал dan repost
II Халқаро бахшичилик фестивали жорий йилда Қорақалпоғистонда ўтказилади

📍http://uza.uz/posts/236676

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter


Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси dan repost
* Мушоҳада

ҚЎРҚАМАН, РОСТИ...

Аё кўнглим, сирим очсам, хаёлдан қўрқаман, рости,
Хаёли уйдан айрилган аёлдан қўрқаман, рости.

Хаёл икки йўл ичра гар кезар сарсону саргардон,
Ҳақу ноҳақ аро бу қийлу қолдан қўрқаман, рости.

Гаҳи Раҳмон қолиб ожиз, хаёл, жинкўчага киргач,
Жадал Шайтон билан учган шамолдан қўрқаман, рости.

Аёлни гаҳ хаёл бузгай, хаёлни гаҳ аёл бузгай,
Бузилган шу хаёл узра рўмолдан қўрқаман, рости.

Қиёмат кун мусулмонга қолиб ризвон кўп муштоқ,
Жаҳаннам ичра минг-минг қадди долдан қўрқаман, рости.

Онамдирсан, опам, синглим, қизим, ҳатто, набирамсан,
“Хаёл”, ‒ деб шаънинг ўкситма, шу ҳолдан қўрқаман, рости.

“Амал ‒ ниятга боғлиқ”, ‒ деб муқаддас дин сабоқ бергай,
Хаёл ниятга йўлдош, чун хаёлдан қўрқаман, рости.

Султонмурод ОЛИМ

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

178

obunachilar
Kanal statistikasi