🔥БИЗ ЯНГИ ЛОЙИҲА БОШЛАДИК!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Самарқанд вилоят бўлими "Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг суд жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, Самарқанд вилояти мисолида" лойиҳасини амалга оширишга киришди.
Мазкур лойиҳа доирасида, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари фуқароларнинг одил судлов билан боғлиқ ҳуқуқларини таъминлашда кўмаклашиш мақсадида уларнинг жамоатчи ҳимоячи ва ихтиёрий вакил сифатида суд жараёнларида иштирок этишлари кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида 2024 йилнинг бошида ҳуқуқ фаоллари учун ўқув-амалий тренинг ўтқазилиши ҳам назарда тутилган. Тренинг давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва жамоатчилик фаоллари фуқаролик жамияти институтларининг суд жараёнларида иштирокининг аҳамияти тўғрисида маълумот олишлари белгиланган.
* Ушбу лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштириладиган "Марказий Осиёдаги ижтимоий инновациялар" дастури доирасида Евразия жамғармаси кўмагида амалга оширилмоқда.
Facebook
#SICA_ISG