Ердан қор кетган бўлса ҳам, кўлмак сувларнинг бети эрталабга яқин пиёз пўстидек муз бойларди.
Баҳор баҳор экан. Олисда ўт ёнишига, шаҳарлар вайрон бўлишига, одамлар ўққа учишига қарамай, барибир баҳор одамлар кўнглига аллақандай илиқлик олиб кирарди.
Ҳар якшанба тўн кийиб, этигини мойлатиб Марғилонга тушадиган қишлоқ йигитлари энди олисда - фронтда.
Бу томонларга эндигина расм бўлган баланд пошнали туфлилар сандиққа тушган. Кийганда кўзни олувчи қичиқатлас энди қизларнинг кўнглига сиғмайди. Ҳамманинг кўзи фронт йўлида.
Зириллама гузаридаги катта қайрағоч шохига илинган радиокарнай тагига кунига тўрт маҳал одам йиғилади. Одамлар жим. Ҳар ким сукут ичида фронт йўлларидан, вайрон бўлган қишлоқлардан, олинган шаҳарлардан ўз боласини, акасини, укасини қидиради. Шундай сукут билан яна тарқаб кетади.
"Уфқ" асаридан парча
Абдулла Қаххор айтганидек, "адабиёт тутамайди, адабиёт ёнади". Асарни ўқинг, ёнасиз.
✅Bizning gurpamiz
👇👇👇👇👇👇
@XALQ_OVOZI24
Biz Adolat tomondamiz!
🌐Tezkor xabarlar faqat bizda.
👇👇👇👇👇
@XALQ_PARVAR