Хужа мфй Хоким ердамчиси dan repost
Ассалому алайкум ҳурматли фуқаролар. кредит олиб тадбиркорлик фаолитини бошлаш хохиши бўлганлар оилакредит.уз сайти орқали ариза жўнатишингизни сўраймиз. Кредитлар 3 йил муддатга 6 ой имтиёзли давр билан берилади. Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасига (компютер хизматларини кўрсатиш учун компютер тўпламини сотиб олишга, видео ва монтаж хизматларини кўрсатиш учун керакли аппаратларга, сартарошхона очиш учун керакли бўлган жихоз ва ускуналарга, тикувчилик фаолиятини бошлаш учун тикув машинкаларига, қуйма музқаймоқ сотиш учун қуйма музқаймоқ аппаратига, қурилиш да ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланиш учун қурилиш ускуналарига (масалан бетон аралаштирувчи мишалка) , ишлаб чиқаришга уйда мебел ва турли хилдаги жихозларни ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарга, дарвоза, леса ва турли хидаги хўжаликда ишлатиладиган буюмларни темирдан ясаш учун керак бўладиган асбоб-ускуналарга (масалан сварка аппарати, болгарка ва бошқалар), совун ишлаб чиқариш учун ускуналарга, оққанд ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуна, хом ғишт ишлаб чиқариш учун ғишт қуйиш аппарати, сутни қайта ишлаш учун сепараторларга, уй шароитида гел ишлаб чиқаришга, паррандачиликка, қуёнчиликка, хонадонда балиқ етиштиришга, иссиқхона қуришга ва бошқа йўналишларга имтиёзли кредитлар ажратилади. Имтиёзли кредит олиш хохиши бўлган фуқаролар 3 кун ичида ариза жўнатишингизни сўраймиз. ЭСЛАТМА: ҚЎЙЧИЛИККА ВА ЧОРВАЧИЛИККА ҲОЗИРГИ КУНДА КРЕДИТ АЖРАТИЛМАЯБДИ. ЭСЛАТМА: КРЕДИТ ОЛИНАДИГАН СУММА ТАЪМИНОТЧИНИНГ ҲИСОБ РАҚАМИГА ЎТКАЗИБ БЕРИЛАДИ. ФУҚАРОНИНГ ҚЎЛИГА НАҚД КЎРИНИШИДА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ БЕРИЛМАЙДИ.