РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ – “ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ”ГА БАРҲАМ БЕРАДИ
Аксарият истеъмолчи маҳсулот сотиб олгач, харид чекини талаб қилмайди: унутади ёки уни кераксиз деб ҳисоблайди. Айрим сотувчилар ҳам чекни тақдим этиш ҳақида ўйламайди. Бир қарашда оддий ва арзимасдай кўринган бу ҳолат аслида катта муаммоларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
Харид чекларининг талаб қилинмаслиги ёки тақдим этилмаслиги айрим тадбиркорлик субъектлари учун ҳақиқий даромадини яширишга йўл очади. Нақд пулларнинг банкдан ташқари ноқонуний айланиши юзага келади. Буни бир сўз билан “яширин иқтисодиёт” деб аташ мумкин.
Ҳа, биргина “кичик қоғоз” келтириб чиқарадиган муаммо шу қадар жиддий ва долзарб. Шунга қарамай, сотувчи ва харидорни харид чеки масаласида бирдай масъулиятли қилишга эришиш осон эмас. Бундай вазиятда энг мақбул танлов – инсон омили иштирокини минимал даражада камайтириш имконини берувчи рақамли технологиялардир. Онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса ана шундай муҳим воситалардан бири саналади. https://manguxorazm.uz/xabarlar/725