ҚУТЛОВ
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир Салим Ашурни “Туркистон” (ҳозирги “Yoshlar ovozi”) ва “Молодёж Узбекистана” газеталарига бош муҳаррир бўлган давридан биламан. У маҳаллар мен ишлайдиган газета – “Hurriyat” ҳам Матбуотчилар кўчаси, 32-уйнинг 6-қаватида жойлашганди. Иш юзасидан пастки – 5-қаватдаги “Туркистон”га тушиб турардик. Ўшанда Салим Ашур деган инсонни таниганман: камтар ва самимий.
Бу икки фазилат у кишини янада масъулиятли лавозимларда ишлаганида ҳам тарк этмади. Давлатимиз раҳбари илгари сурган “Беш ташаббус”нинг Бўка туманига қўлланилишида Салим Ашур билан кўп ишладик, кўп мулоқотда бўлдик.
Бугун шоирнинг “O‘zbekiston adabiyoti va san’ati” газетасига бош муҳаррир этиб тайинланганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим ва янги вазифа билан табриклаш учун ўзига қўнғироқ қилдим. Салом-аликдан сўнг Салим Ашур: “Энди... ёрдам бериб турасизлар-да!” деди. “Хизматлар бўлса, бемалол айтаверинг”, дея хайрлашдим. Гаплашиб сездим: ўша камтарлик, ўша самимийлик йўқолмаган.
Қаерда бўлса ҳам, қандай лавозимда ишласа ҳам ўзгармаган инсонни янги вазифа билан юракдан табриклайман. Интернет замонида газета чиқариш осон иш эмас. Аммо мен ишонаман: Салим Ашур ҳафтаномада ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини, Ўзбекистон санъати ҳақидаги ўқишли хабарларни чоп этади, уни давр билан ҳамнафас қилади, нусхасини ҳам ошира олади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси, хусусан, Ахборот хизмати ходимлари хабарлар, мақолалар, бадиий асарлар билан газета бош муҳаррирининг ишига кўмаклашамиз, албатта.
Фозил Жабборов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг матбуот котиби
Каналларимизга қўшилинг: 👇
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi
https://t.me/yozuvchilar_uz