ZEBO MIRZO she’rlari


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Kanalda shoira Zebo Mirzoning she’rlari berib boriladi. Do‘stlaringizga ham ulashing👍👍👍
Hamkor kanallar: @halima_ahmad
@sheriylahzalar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БАРМОҒИНГГА ЗАНЖИР СОЛГАН ҚУЛФ ЭМАСМАН,
МЕН УМРИНГГА СИРТМОҚ СОЛГАН ХАЛҚАДИРМАН.
СЕНИ ШУНДАЙ АНДУҲ БИЛАН УНУТАМАН,
СЕНГА ШУНДАЙ ТЎФОН БИЛАН ҚАЛҚАДИРМАН...


@Zebo_Mirzo




ZEBO MIRZO she’rlari dan repost
*** «Сояси тушгунча Парвардигорнинг…»
Шодмонқул Салом

Тўнтарилган
Осмон остида
Жаҳолатнинг устунлари тинч.
Қанотларим
Руҳим дастида,
Кўролмайсан,
солаверма синч!..
Осон синдим
Ёвлар олдида,
Олдимикан қаҳрига Осмон?
Чоҳлар қаздинг довлар олдида,
Эй макрга сиғинган замон!
Юрагимнинг дупурларида
Қонлар ютиб,
Қонларга ботдим!
Бойчиборнинг қанотларидай
Мен қалбимни қучоқлаб ётдим!..
Бу дунёдан
кетмоқлигим шарт
Бўлса эди ҳукми давворнинг,
Ётмасмидим
токи сояси
Тушгунича Парвардигорнинг?

Зиндонингда мен эмасман—Ор,
Зиндонингда номус ила жон.
Бир Ўзига айтар гапим бор,
Арқонингни тортгил,Қоражон!
Ҳукми мутлақ
Унинг қўлида!
Билармикан аҳли ағёрнинг?
Мен кетмайман…
НУР ва Сояси
Тушмагунча Парвардигорнинг!..
03.01.14.
@Zebo-mirzo


✍🏻Zebo Mirzo
🎤Ozoda Abdisalomova

@dilimdagiozorlar
@ozoda_abdisalomova

ДЕРАЗАНИ ЧЕРТИБ....

Деразани чертиб ёмғирлар ўтди
Кечагина бизлар қолдирган издан.
Паришон боғл арни туманлар ютди,
Севгилим, не кечди хаёлингиздан?

Ташлаб кетганида маъюс турналар,
Ичида йиғларкан ҳатто тоғлар ҳам.
Севгилим, нечундир бағрим тирналар,
Кўзингиз ногаҳон тортмадими нам?

Дарахт шохларига қўнади бир қуш,
Ёмғирлар тагида ивиб, жунжиккан.
Балки у мендирман, кўраётиб туш
Яна олислардан сизга кўз тиккан.

Бир гўзал ишқ эди бизнинг севгимиз,
Ёруғ лаҳзаларнинг овози тинди.
Қўшилиб келганда хазонлар сели,
Севгилим, ким билан йиғлайсиз энди?

Мен-ку, ўлиб бўлдим, шудир ишқ расми,
Аммо сиз ғамларга чидайсиз қандоқ?
Севгилим, севгилим, оғир эмасми
Бир гўзал севгини топиб, йўқотмоқ?

....Севгилим, ким билан йиғлайсиз энди?...

@Zebo_Mirzo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Zebo_mirzo


Ассалому алайкум...Шундай шеьрлар борки...фават дил тубида кечади...Аммо кимдир уни тасвирга кўчирган экан...демак, бу уники шу лаҳзада...


Noma’lum dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Bobil Kutubxonasi dan repost
– Худо олти кунда бутун дунёни яратди, сиз эса олти ойдан бери менга битта шим тикиб беролмадингиз!
– Аммо жаноб, аввал дунёга қаранг, сўнгра шимингизга! Қай бири мукаммал?
Семюэль Беккет
"Шим ва Худо"

https://t.me/joinchat/AAAAAEqwxKyVLk2dDoSSaA


* * *
СИЗНИ ЖОНДАН СЕВГАН ЭДИ У,
Севган эди ҳаддан ташқари.
Боқмадингиз бирор марта ҳам,
Қолиб кетди бахтлардан нари.

Қолиб кетди Тангри қўлида
Ва ҳеч кимга бермади қайтиб.
Зулматларнинг олис йўлида
Ўтди ойдин қўшиқлар айтиб…

Ёлғизликнинг маъюс қаърида
Аталганди у Сизга ахир.
Ўша Турна Аёл бағрида
Очиларди дунё кутган сир!

Бермадингиз унга бир имкон,
Ё бир назар, ё сокин сурур.
Ғоратларнинг комида бежон,
Мангуликка сўнди ўша Нур!

Аммо тағин тушларингизда
Излаяпсиз не учун, ё-ҳу!
…Чақирасиз энди бир умр,
Қайрилиб ҳам қарамайди У!..

© Зебо МИРЗО

@kongildanMaktublar


​​Qavs bog’lariga tun tushayotir,
Yurakni bir sog’inch o’rtadi yomon.
Hech kimga bildirmay,
uning yoniga
Borgim kelyapti,
Xudojon!

“Tush” deysan,
“Tush” emas,
Tushgin, deyaqol.
Jannat ko’klaridan tushib kelayin.
Umrining har daqiqasiga
Ishqimni, ko’nglimni qo’shib kelayin.

Yoki olib ketay Arshi a’lomga,
Yo qolayin uning qoshida omon.
Qayda qilsang, qilgin,
ne qilsang qilgin,
Meni undan mahrum etma, undan, Xudojon!

Men uning hammadan yashirgan siri,
Jon ichida joni bo’lgim kelyapti.
Lablarining qaynoq haroratidan
O’lgim,
o’lgim,
o’lgim kelyapti!..

Dunyo o’z karvonin tortib ketayotir,
Men uning qoshiga yetaman qachon?
Menga farishtalik taxtini emas,
Bir Ayol baxtini bergin, Xudojon!

Bilmaysan,
Men uning qonida oqdim,
Yillarning eng Nurli xayoli bo’lib
Izn ber qolayin shu lahza haqqi,
Uning, faqat uning haloli bo’lib.
Dunyoning eng baxtli Ayoli bo’lib!

Qavs bog’lariga tun tushayotir,
Dilni bir xavotir ezdi ko’p yomon.
Agar u tush bo’lsa
ming yildan beri
Kimga asrayapsan meni, Xudojon!

Kimga asraganding meni, Xudojon!

©Zebo MIRZO

@sherSehri


She’riy lahzalar dan repost
Исминг - юрагимга урилган ханжар,
Суғуриб олсалар ўламан.
Мен сени шу қадар муҳаббат
ва азоб билан...
жим севаман!

Севаман...
Ўлимни севгандай
Ҳар лаҳза руҳимни пичоқлаб,
Мен мангу яшайман,
гўрда ҳам
Дилимда исмингни
қучоқлаб!..


Зебо МИРЗО

@sheriylahzalar


BU BIZNING SEVGIMIZ

U bizning sevgimiz,
Bebok bebag'ir.
Olovday beadad, ko'z yoshday halol.
Tug'ilib hech qanchon topmagan qadr,
Dunyoga berilgan eng yorug' savol.

Lekin u his faqat bizniki erur,
Bizniki erur u muqaddas tuyg'u.
Lablaring titraydi - sevgi va g'urur,
O'rtada bir qadam...
Bir qadam qayg'u.

Bizlar tanlamadik bu og'ir yo'lni,
Bizni muhabbat-chun tanladi hayot.
Ket deb aytolmayman,
Qol deb aytmayman.
O'rtamizda azob otmagan tong u.

Sen ham chorlamaysan,
Men ham qaytmayman.
Seni unutmayman va lekin mangu!
Ohista yog'moqda qor parchalari,
Hadamay eriydi...
Qoladi bir his.

Samoda yangragan shu so'zlar haqqi,
Sog'in og'rimasin bizning sevgimiz.
Havoda chizadi qo'llaring yig'lab,
Tomchi yosh ko'zingga sig'magan rang u,
Men seni hech qachon ko'rmayman qaytib,
Seni unutmayman va lekin mangu...

@Zebo_Mirzo




ҲАЗРАТИ ХАЙЁМ

Дунё дегани бу – тўнтарилган жом,
Дам бу дамдир – асли энг гўзал айём.
Юрак хумдонида минг йиллик май бор,
Тўйиб ичмаймизми, ҳазрати Хайём?

“Оҳ” урсам “оҳ”имда осмон чайқалур,
Жисмимда оловли исён чайқалур,
Энди ошкор қуйинг бу майи нобни,
Ҳарчандки,
Дилда ишқ пинҳон чайқалур.

Ҳар лаҳза бахт деган боқий кезмасми,
Ҳар нафас – ишқ берган олий измасми?
Майхона ўрнида,
Мажнун қабридан,
Майсалар унибди – ўша бизмасми?

Неча бор эврилди теварак жаҳон,
Не-не қасру боғлар бўлдилар яксон.
Жаннатдин чакиллаб бир томчи томар –
Майми У? Дил қони?
Билолмай ҳайрон...

Сиз унда, мен бунда чодир тикайлик,
Чоғир ила ғаму ҳасрат чекайлик.
Бу саҳро Мажнунсиз ғариб қолибди,
Келинг, кўнглимизни ерга экайлик…

Бир қатим “ҳис” ила “ҳирс”нинг ораси,
Ажрата билмоқнинг борми чораси?
ҳис – Руҳнинг жилваси,
ҳирс – нафснинг майли,
Лаззатдир қалбдаги Ишқнинг яраси!

Энг оғир жиҳоддур Жисму Жон жанги,
ҳамиша қон эрур лолалар ранги.
Шу қадар аччиқ бир хунга ташнамиз,
Недир бизга асли қари ток занги?

Изнсиз қораймас ҳар гиёҳ, гул деб,
Қалбдан Аршга ўтар дўзахий йўл деб,
Куфрона сўзласам, имлади ҳазрат,
Илоҳий сирни фош этма, жим бўл, деб!...

Кимлар келиб кетди чарх айвонида,
Руҳимиз энг олис юлдуз ёнида.
Дунёга келмаган бир бўйдан мастмиз,
Йўқлик кутиб турган Вақт поёнида!

Кўзагар қўлида бир парча лойим,
Унинг измидадир ажру хатойим.
Гуноҳкор тупроқдан қориган бўлса,
Нечун пок Руҳига қўшар Худойим?

Фалакнинг чархидай айланади чарх,
Яна бир ижодга шайланади чарх.
Дўзах оловида куйдириб олиб,
Пишсам, нечун яна ўйланади Чарх?

Аҳли дил бу ердан ўтиб кетибди,
Изларин қаро қум ютиб кетибди.
Энди чодирларни йиғайлик, ҳазрат,
Биз кутган Ёр бизни кутиб…
Кетибди!...

Зебо Мирзо
@Zebo_Mirzo


***
Ой йиғлади аста хўрсиниб,
Оқ теракка суяниб беҳол…..
Номозшомгул юмди кўзини…
Кетаяпман…
Тўйиб қараб қол
Ёнингдаги ким?
У- шамолми?
Энди ишқ ҳам бўлолмас расан.
Кезинасан..
Пушаймонинг кеч.
Ахир қасам…
Ўртада қасам!
…Номозшомгул юмди кўзини,
Кўзларини юлдуз ёптими?
Кутганинга ҳеч ўхшатмадинг…
Айт, кетишим ўхшаяптими?

Зебо Мирзо

@Zebo_Mirzo


ОНАМГА

Оқ сочлари оппоқ тун унинг,
Умри ҳалол ишққа байроқдир.
Оҳ, юзлари дунёйи дуннинг
Гўзалидан чиройлироқдир.

(Бўлолмадим ҳассасичалик),
Отам дардин кўтарган моҳим.
Ушоққина онам кўнглига
Бир ҳовуч нур бергил, илоҳим!

Ўзи потраб чиққан чашмадай
Ёнингиздан оқдиму кетдим.
Ўзгаларга дарё тутдиму,
Оҳ, онам-а, Сизни унутдим.

Қалдирғочлар мендан яхшироқ,
Бахт тўкади ҳур қучоғига.
Мен ҳам унинг тирноғиману,
Арзимайман, лек тирноғига.

Исмалоқлар бўйини тараб,
Баҳор шошса юрган жойига,
Раббим, мени гул қилиб ярат,
Ҳеч бўлмаса, унинг пойига!..

@Zebo_Mirzo
@sherSehri


#nafissher

SIZGA…

Tunda…
nogoh uyg’onasizmi,
Dilingizga kirgan titroqdan?
Turasizmi og’ir xo’rsinib,
Chiqasizmi asta yotoqdan?

Ochasizmi derazalarni,
Qaraysizmi…
Oyga to’kilib?
Ko’ksingizning ostida nadir
Yashayotgan bo’lar o’kinib.

Yodim o’tsa xayolingizdan
Tushasizmi siz ham larzaga?
Rozimisiz hayotingizdan
Menga bergan
oniy lahzaga?

Yolg’izlikning girdoblarida
Chorasizlik bo’lganida tosh.
Mening uchun yuragingizdan
To’kasizmi biron tomchi yosh?

Kesib o’tsa nigohingizni
Muhabbatning qovjiroq labi,
Siz ham…
qattiq sog’inasizmi?
Sevasizmi siz ham men kabi?

Chidaysizmi,
jimgina mendek-
Qoningizda yongan olovga?
Yoningizga bir kuni borsam,
Bermaysizmi..
keyin birovga?

@Zebo_Mirzo


Yuzlaringga yuzim bosgali,
Ko'nglim edi eng chiroyli taxt,
Sen chiqmading, xabar olmading,
Eshigingdan yig'lab , qaytdi Baxt.

Zebo Mirzo✍

@shabbodam


📝She'r nomi : "Sen yuz burgan"
✍Muallif : Zebo Mirzo


📝Qatra & monolog🎤

@shabbodam

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

785

obunachilar
Kanal statistikasi