Назар ШУКУР
(Шоир архивидан олинган қўлёзма)
ОНАМГА
Она, энди ортга қайтиш йўқ,
Ярим умрим шеър билан ўтди.
Тупроқ йўллар изимга интиқ,
Қишлоқ мағлуб, бу шаҳар ютди.
Шеър устида яшнаб сўнаман,
Барибир, мен шоир бўламан!
Қай мунаққид сатрларимнинг
Газетларда айтса қусурин.
Ҳасадгўйлар кулиб, тортди кенг,
Тотди шунда ҳаёт ҳузурин.
Бу зотлардан роса куламан,
Барибир, мен шоир бўламан.
Бу йўлда ғов кўп экан, она,
Ҳаёт – кулол, роса пишитди.
Зап пишитди ҳасад, кин, гина,
Тарк этмади илҳом, эҳтирос.
Оқ-қорани энди биламан,
Барибир, мен шоир бўламан.
Қайтиш йўқдир, она, назмдан,
Яшолмайман қаламсиз сира.
Йўқ, бўлмайман пулга таъзимда,
Ахтармайман ҳаётдан шира.
Шеър устига қулаб ўламан,
Барибир, мен шоир бўламан!
1984 йил
(Шоир архивидан олинган қўлёзма)
ОНАМГА
Она, энди ортга қайтиш йўқ,
Ярим умрим шеър билан ўтди.
Тупроқ йўллар изимга интиқ,
Қишлоқ мағлуб, бу шаҳар ютди.
Шеър устида яшнаб сўнаман,
Барибир, мен шоир бўламан!
Қай мунаққид сатрларимнинг
Газетларда айтса қусурин.
Ҳасадгўйлар кулиб, тортди кенг,
Тотди шунда ҳаёт ҳузурин.
Бу зотлардан роса куламан,
Барибир, мен шоир бўламан.
Бу йўлда ғов кўп экан, она,
Ҳаёт – кулол, роса пишитди.
Зап пишитди ҳасад, кин, гина,
Тарк этмади илҳом, эҳтирос.
Оқ-қорани энди биламан,
Барибир, мен шоир бўламан.
Қайтиш йўқдир, она, назмдан,
Яшолмайман қаламсиз сира.
Йўқ, бўлмайман пулга таъзимда,
Ахтармайман ҳаётдан шира.
Шеър устига қулаб ўламан,
Барибир, мен шоир бўламан!
1984 йил