Ерга бир томчи асал оқиб тушди. Буни кўрган чумоли шошилиб келди-да, татиб кўрди. Сўнг ортга қайтмоқчи бўлиб ўгирилиб қараса, асални таъми ёқимли.. ортига қайтиб яна бир тотиб кўрди. Яна қайтиб кетятиб, ўзини ҳали тўймагандай ҳис этди ва бир йўли мазза қилиб тўйиб олиш учун ичига тушибла олди. Аввалига жуда ёқимли эди, тўйиб-тўйиб асалдан озуқаланди, бироқ, қайта чиқишга уруниб кўрган эди, иложи бўлмади. Ҳолдан тойиб, ерга ёпишиб қолган эди. Бора-бора ҳаракат ҳам қила олмай, ўлгунича ўша ерда қолиб кетди.
Ҳаким кишилар айтади:
«Бу дунё, катта бир томчи асалдан ўзга нарса эмас. Ким, ундан бир қултумгина олиб кифояланса, нажот топибти.
Ким, асал денгизига кўмилиб олса, ҳалок бўлибди»
Manba
@ahmad_abdulvahid