1-асар, 12-саҳифа (1.12)
Кечга бориб чарчаб, ҳолдан тойган курсантлар ўз казармаларига қайтишди. Кечки овқат тановул қилингач, хона-хоналарига кириб дам олишга рухсат этилди.
Мадалига алам қиладигани ҳеч ким билан гаплашишга рухсат йўқлиги эди. Айтишларига қараганда, йўлакда ҳам, хоналарга ҳам яширин камералар ўрнатилган, курсантнинг ҳар бир ҳаракати кузатиб туриларкан. Шу сабабли ҳеч қайси курсант ўзаро суҳбатга киришмас, фақат сукут сақларди.
- Мен ўзи қаерларга келиб қолдим? - ўйларди Мадали каравотда ётганча шифтга тикилиб. - Армияни катталар бошқача таърифлашарди. Бу ерда буткул бошқача. Ё махфий қуроллардан отадиган мутахассис бўлармиканмиз? Ахир, унақа қуролларни ҳар кимга ҳам ишониб топширишмайди. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўраётган бўлсак керак. Эҳ, уйдан хат келмаслиги ёмон экан-да! Одам зерикади. Агар бир йилгача шу тахлит ҳаёт кечирадиган бўлсам, ўлиб қолсам керак.
Чарчоқ баланд келди.
Мадали ўн-ўн беш дақиқа ўй суриб ётиб, ухлаб қолди.
* * *
Каналга уланиш 👇
@akbarugli_aziz