Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати dan repost
Субсидия ажратилган фуқаролар Янги Андижонга таклиф этилди
••••••••••••
Вилоятимиз ҳокими кўрсатмаларига асосан уй-жойга эҳтиёжи бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларни Янги Андижонда қурилаётган замонавий уй-жойлар билан яқиндан таништириш ва ипотека маркази хизматидан фойдаланишлари таъминлаш ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумки, ипотека маркази аҳолининг уй-жой олиш жараёнларида катта қулайлик яратиб келмоқда.
Хусусан, бир фуқаронинг уй-жой олиш билан боғлиқ жараёнларида қатнашувчи банклар, қурилиш МЧЖлари, давлат хизматлари маркази каби идораларнинг бевосита раҳбарлари иштирокидаги хизмат шаҳобчалари марказда фаолият юритмоқда.
Жумладан, Андижондаги шаҳар ва туманларда уй-жойга эҳтиёжи бўлган, ипотека кредити учун давлат субсидияси ажратилган фуқароларн Янги Андижонга таклиф қилиндилар.
Қатнашчилар замонавий уй-жойлар билан танишиб, уни харид қилишдаги барча расмий жараёнлар бирлаштирилган ипотека маркази хизматларидан фойдаланишни бошладилар.
Саҳифа: @andpress