Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | Samarqand


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Мазкур канал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиалининг расмий канали ҳисобланади. Канал орқали янгиликлар, хабарлар, эълонлар ва таҳлилий маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади


Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali dan repost
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вакант лавозимлари учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратида мавжуд бўлган қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Яширин иқтисодиётга қарши қурашиш ва комплаенс – назорат бўлими бошлиғи;

— Яширин иқтисодиётга қарши қурашиш ва комплаенс – назорат бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Яширин иқтисодиётга қарши қурашиш ва комплаенс – назорат бўлими бош мутахассиси;

— Яширин иқтисодиётга қарши қурашиш ва комплаенс – назорат бўлими бош мутахассиси;

— Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар сифатининг ташқи назорати бўлими бошлиғи;

— Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар сифатининг ташқи назорати бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Молия вазири котибияти Давлат молияси маълумотларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Молия вазири котибияти Ахборот таъминоти ва ташкилий-таҳлилий ишлар бўлими бошлиғи;

— Молия вазири котибияти Протокол бўлими бошлиғи;

— Молия вазири котибияти Протокол бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Давлат бюджети департаменти директорининг биринчи ўринбосари;

— Давлат бюджети департаменти Бюджетлараро муносабатлар ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси мониторинги бўлими бошлиғи;

— Давлат бюджети департаменти Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат услубиёти бошқармаси Давлат бюджетини тузиш жараёнини такомиллаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банклари фаолияти самарадорлигини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банклари фаолияти самарадорлигини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси бошлиғи;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси координатори;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банкларида корпоратив тизимини ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttps://vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари, Молия вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта вакант лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 19 октябрдан 2 ноябргача (шу куни ҳам) давом этади.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ходимларни маъмурлаш департаментининг (71) 239-46-70 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos


📌 Мажбурий меҳнат нима ва у қандай кўринишларга эга? Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 👉Батафсил...


📌Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади 👉https://t.me/argos_samarkand


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
⚡️ Қашқадарё вилояти халқ таълими тизимидаги раҳбар кадрлар фаолиятига танқидий баҳо берилиб, янги тайинловлар амалга оширилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Фарҳод Эшонович Очилов Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/31kfB3P

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Zarnews.uz dan repost
Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамов 60 ёшида вафот этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, А.Баҳромов 2020 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида дафн этилади.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

@Zarnews_uz


⚡️18-октябрь Самарқанд шаҳар куни ✅Азиз самарқандликлар! 1992-2020 йиллар давомида Самарқанд шаҳрини бошқарган ҳокимларни танийсизми? 👉Каналга уланинг https://t.me/argos_samarkand


⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ва шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари директорларига икки кунлик ўқув-семинар ташкил этилди. Батафсил...


⚡️"САМАРҚАНД" сўзининг маъносини биласизми? ✅Кўпчилик Шарқ муаллифлари «Самарқанд» сўзининг биринчи қисми, яъни «Самар» сўзи шу шаҳарга асос солган ёки шаҳарни босиб олган киши номи билан боғлайдилар. Аммо тарихда бундай исмли киши тўғрисида маълумот йўқ. Сўзнинг иккинчи қисми «Кент» (қанд) – қишлоқ, шаҳар деган маънони билдиради. Бу ҳақда жуда кўплаб ривоятлар битилган. Айрим европалик олимлар, бу қадимдан қолган, санскритча «Самариа»га яқин, яъни «йиғилиш, йиғин» сўзидан келиб чиққан деб изоҳлайдилар. Антик давр манбаларида шаҳар «Мараканда» деб аталган. Бу балким «Смараканда»нинг юнонча айтилишидир. X - XI асрларда яшаган олимлар Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Қошғарий шаҳар номининг келиб чиқишини «Семизкент», яъни «семиз, бой қишлоқ, шаҳар» сўзининг бузиб талаффуз қилиниши деб тушунтирадилар.


❗️Бугун Самарқанд шаҳри куни.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур:

👉 - Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур. Узуми ва қовуни ва олмаси ва анори, балки жаъми меваси хуб бўлур. Вале икки мева Самарқанддин машҳурдир: себи Самарқанд ва соҳибий Самарқанд… Самарқанд шаҳри ажаб ораста шаҳредур… Оламда яхши қоғоз Самарқанддин чиқар.

https://t.me/argos_samarkand


O'zlikni anglash zavqi.pdf
1.7Mb
📓O'zlikni anglash zavqi!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
100 йиллик тарихга эга кутубхонанинг замонавий биноси очилди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/b02tuLiMSs0

Facebook: fb.com/turdimov/videos/3457658490924069/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Конигил туризм қишлоғи расман очилди


​​Самарқанд туманида Конигил сайёҳлик шаҳарчаси очилди

Самарқанд вилоятида ташкил этилган янги туристик йўналишлар бўйича ахборот-тур иштирокчилари Самарқанд туманидаги "Конигил мерос" ҳунармандчилик марказида бўлиб, қадимий қоғоз ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Марказда бундан ташқари, қадимий анъаналар асосида кулолчилик, дурадгорлик, ёғ ишлаб чиқариш йўлга қўйилганига гувоҳ бўлишди.

Таъкидлаш лозимки, Конигил қишлоғи бугун таниб бўлмас даражада ўзгарган. Ўзининг гўзал табиати, узоқ тарихий қадриятлари ва ҳунармандчилик ривожланган марказ сифатида бу ҳудуд маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортади. Ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик билан машҳур бўлган қишлоқ аҳолиси ўзининг меҳмондўстлиги билан ҳам танилган. Шунингдек, ушбу ҳудуднинг ҳар бир меҳмони мазкур жойда етиштирилган гуруч ва ёғдан тайёрланган паловни татиб кўриш имкониятига эга.

Бир сўз билан айтганда, Конигил сайёҳлик шаҳарчасида меҳмонларнинг маданий дам олиши, халқ ҳунармандчилиги ва анъанавий урф-одатларимиз билан танишиши учун барча шароитлар яратилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқандда шаҳар кунига бағишланган тадбирлар бошланди


​​Самарқандда 100 йиллик тарихга эга кутубхонанинг замонавий биноси очилди

Самарқанд шаҳрида вилоят ахборот-кутубхона марказининг реконструкция қилинган замонавий биноси очилди.

Тарихи 1911 йилга бориб тақаладиган ушбу зиё маскани дастлаб 2 минг нусхага яқин адабиёт билан фаолият бошлаган. Кутубхона фаолиятининг дастлабки даврида унинг хизматидан 200–300 киши фойдаланган бўлса, ҳозир ўн минглаб китобхонга хизмат кўрсатилмоқда.

1937 йилда кутубхонага Пушкин номи ва давлат кутубхонаси мақоми берилган. Йилдан йилга китоб фонди кўпайиб борди.

Сўнгги йилларда ўлкашунослик бўлими, каталоглар ва картотекалар бўлими, ҳуқуқий ахборот маркази, Гёте институти кўмагида немис тилидаги адабиётлар ўқув зали, болалар адабиётлари бўлими ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ва 2019 йил 19 март куни Президентимиз томонидан ўтказилган селектор йиғилишида 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу беш ташаббуснинг тўртинчиси бўлган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази реконструкция қилинди. Бино замон талабларига мувофиқ таъмирланиб, ташқи кўриниши Самарқанднинг тарихий биноларига мослаштирилди.

Реконструкция ишларига маҳаллий бюджетдан 6 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланди.


​​"Ипак йўли" халқаро туризм университети расман очилди

Бугун Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм университетининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур университет давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 июндаги қарори билан ташкил этилган ва Марказий Осиёда туризм соҳасидаги биринчи университет ҳисобланади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.




Туман, шаҳар ҳокимларининг маҳалла ва оилага масъул ўринбосарларини биласизми?


​​SHAXSIY XAQIQATIMIZNI BOSHQARISHNI O'RGANAMIZ!

Inson zoti, tasdiqlari, takidlari ro'yobga chiqadigan hayotda yashashga intiladi. Avtomatik, ongsiz ravishda va bundan deyarli qochishning imkoni yo'q.
O'zingizni, insonlarni, dunyoni barcha-barchasini qanday deb o'ylasangiz, shunday bo'lib chiqaveradi. Siz haqligingiz uchun emas, sizga xaq bo'lish muhimligi uchun. Nima uchun doim xaq bo'lib chiqishga xarakat qilasiz? Sababi, yashab ketish qobilyatingizga bo'lgan ishonchingizni qo'llab-quvvatlash uchun.

Dunyo uchun buni ro'yobga chiqarish mushkul emas - u siz tomon qayishadi. Va hayotda qanday insonlarning borligiga ishonsangiz, tabiat sizga huddi shunday insonlarni tortiq etadi. Masalan: Hamma insonlar yomon deb o'ylasangiz, sizga faqat yomon insonlar uchraydi, yoki aksincha! Va vaziyatning adekvat tasdiqlarini ham hisobga olganda. Bizda xaqiqatni boshqaruvchi ajoyib asboblar bor. Va ular doim ish beradi, so'ngra biz tantanavor g'amginlik bilan: "Shunday bo'lishini bilgandim!" -:deymiz.

Agar men dangasa bo'lsamchi? Bu degani, men juda yaxshi va odatdagidek ushbu zaifligimga tasdiq (asos) topaman. Endi esa ushbu misollarni boshqacha sifatga ko'ra tahlil qilib ko'ravering: tanani parvarishlash, tabiiylikka intilish, maqsadga yetishtiruvchi qisqa yo'llarni qidirish va hokazolarga...

Mag'zini chaqdingizmi? bu maqola shaxsiyatingiz rivojlanishining garovi va shunday rivojlanishda sizga omad tilab qolaman!


@argos_samarkand

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

203

obunachilar
Kanal statistikasi