Нодавлат таълим ривожлантиришга қаратилган янги уюшма иш бошлади"Таълимни ривожлантирмай туриб, тараққиётга эришиб бўлмайди!"
Бир гуруҳ фаоллар даврнинг ушбу талабини чуқур англаган ҳолда Ўзбекистонда нодавлат таълимни ривожлантиришга кўмаклашиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мустақил уюшма очишга қарор қилдик.
Куни кеча уюшманинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Уюшманинг бош мақсади - мактабгача, мактаб, олий ва бошқа нодавлат таълим муассасаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни Ўзбекистон таълим тизимида ҳал қилувчи ўринга олиб чиқишга эришишдан иборат.
Уюшма ўз аъзоларининг муаммо ва масалаларини ечишга қонун доирасида ҳар томонлама кўмаклашади.
ВидеоМурожаат учун: +99895-100-28-25