Инсон фитратида таслимият бор. Шу сабаб кўпчилик тақлидга мойил бўлади. Ўзидан афзал кимгадир таслим бўлишни, ўзини буткул топширишни хоҳлайди. Ва доим мана шу жойда танлов хато кетади. Чунки биз ижобий сифатлари билан бир пайтда салбий жиҳатларга яъни мусбат ва манфий қувватга эга бўлган, руҳоний оламга алоқаси йўқ бир бандага боғланиб қоламиз. Кун келиб салбий томонлари ошкор бўлса, азалда мутлақ комил яратилган фитратимиз яна бўшлиқ сезади. Инсон бир томчи бўлгани билан ичида бепоён денгиз соғинчи юради. Бу соғинчни "фано" бўлмаган, "мен"лик кетмаган инсонлардан тополмайсиз. Балки жасадлари нафсдан тўла покланган, нафси розия, марзия, софия мақомига етган Мавлоно Румий айтганидек, Ҳазрати Инсон дилидан, Комил Пирлардан топасиз.
П.с: Аллоҳнинг шундай қуллари борки, Тангри уларни қизғангани ва жуда буюк бўлганлари туфайли кўринмайдилар, бироқ улар толибларни (ҳақиқатни излаганларни) мақсадларига етиштирадилар.
~ Мавлано Румий
💌 by Ishq Safari ⚘️